John William Strutt
Жоҳн Wиллиам Струтт (талаффузи: Жон Уилям Струтт) (1842-йил, 11-декабр, Ленгфорд Гров — 1919.30.6, Тирлинг Плейс) — инглиз физиги, тебраниш назарияси асосчиларидан бири; Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1873-йилдан). Кембриж университетини тугатган (1865), Ж.К. Максвелл ўлимидан кейин шу университет профессор (1879-йилдан) ва Кембриж университети кршидаги Кавендиш лаборатория директори. Британия Қироллик институти профессор (1887-йилдан).
| Жоҳн Wиллиам Струтт | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
12-ноябр 1842-йил Лангфорд Грове, Англия |
| Вафоти |
30-июн 1919-йил Терлинг Плаcе, Англия |
| Соҳаси | Физика |
| Мукофотлари | Нобел мукофоти |
Илмий ишлари акустика, тебраниш назарияси, оптика, электр ва физиканинг бошқа соҳаларига оид. У гуруҳди ва фазавий тезликлар фарқини тушунтириб берди ва гуруқли тезлик формуласи (Релей формуласи)ни яратди. Р. мутлақ қора жисм нурланишининг қонунларидан бири — шу жисм нурланиш спектрида энергия тақсимотининг трага боғликлигини ифодалайдиган қонун (Релей — Жинс нурланиш қонуни)ни ишлаб чиқди (1900), бу қонун квант назариянинг яратилишида муҳим ўрин эгаллади. Р. ёруғлик сочилишининг молекуляр назариясига асос солди. У У. Рамзай билан бирга аргонни кашф этди (1894). Нобел мукофоти лауреати (1904)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |