John Winthrop
Жоҳн Wинтҳроп (1587/88-йил 12-январ – 1649-йил 26-март) инглиз путриан[1] ҳуқуқшуноси ва Массачусец кўрфази колонияси[2] асосчиларидан бири.
Ижоди
- А Модел оф Чристиан Чаритй[3]
Христиан хайрия намунаси – унда Пуритан жамиятини эътиқодда мустаҳкам сақлаш ғоялари ва режалари, шунингдек, Янги Дунёда енгиш керак бўлган курашлар тасвирланган. У асарда У мустамлакачиларни „бир-бирининг юкини кўтаришга“ ва ўзларини „Севги билан тўқилган Масиҳнинг танаси“ деб билишга ундади. У мустамлакачиларга ҳатто Англия черковидан ҳам қатъийроқ бўлишларини ва намунали давлат қуришни мақсад қилиб қўйишларини айтди. Агар улар шундай қилишса, Худо бизни „ибодат ва шон-шарафга айлантиради.“
Асар ўн тўққизинчи асргача нашр этилмаган, гарчи у шу вақтгача маълум бўлган ва қўлёзма шаклида тарқалган эди.
- Тҳе Ҳисторй оф Неw Энгланд
Тҳе ҳисторй оф неw Энгланд асарида Жоҳн Wинтҳроп ўз ҳаёти ва тажрибаларини Атлантика океани бўйлаб саёҳатдан бошлаб, Массачусецда ўтказган давригача давом этган. Дастлаб учта дафтарга ёзиб қўйган. Унинг асари „1630 ва 1640 йиллардаги Массачусец тарихи учун марказий манба“ сифатида тан олинган. Биринчи ва иккинчи дафтарлари 1790-йилда Ноаҳ Wебстер[4] томонидан чоп этилган. Учинчи дафтар узоқ вақт давомида йўқолган деб ўйланган, аммо 1816-йилда қайта топилган ва тўлиқ ҳолда 1825 ва 1826 йилларда Жеймс Саваге томонидан 1630-йилдан 1649-йилгача „Янги Англия тарихи“ сифатида нашр этилган. Иккинчи китоби 1825-йилда Савагенинг идорасидаги ёнғинда йўқ қилинган. Қолган икки қисмлари Массачусец тарихий жамияти архиви[5] да сақланябди.