Jojo Moyes
Паулине Сара Жо Моес (1969-йил 4 августда туғилган), ёзувчи сифатида Жожо Моес номи билан танилган, инглиз журналисти ва 2002 -йилдан бери кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ишқий романлар муаллифи, [1]Неw Ёрк Тимесда энг кўп китоблари сотилган муаллиф ҳамда ссенарий муаллифи ҳисобланади [2][3]. У романтик романчилар уюшмаси томонидан икки марта "Йилнинг романтик романи" мукофотини қўлга киритган кам сонли муаллифлардан бири ва унинг асарлари 28 тилга [4] таржима қилинган ва бутун дунё бўйлаб 40 миллиондан ортиқ нусхада сотилган[5].
Ҳаёти
Жожо Моес 1969-йилнинг 4-августида [6] Мейдстонда, [7] Англияда туғилган[8].
Университетда ўқишидан олдин, Моес бир неча ишларда ишлаган. У НатWестда кўзи ожизлар учун брайл алифбосидаги сўзларни териш бўйича машинист, Cлуб 18-30 да рисолалар муаллифи ва қисқа вақт давомида миникаб бошқарувчиси бўлган. Моес Лондон университети Роял Ҳоллоwайда бакалавриатида таҳсил олаётган пайтда Эгҳам ва Стаинес Неwс газеталарида ишлаган[9].
У Сити университетида [10] журналистика, шунингдек, Лондон университетининг Роял Ҳоллоwай ва Бедфорд Ню-коллежида таҳсил олган[11].
Моес Тҳе Индепендент газетаси томонидан молиялаштирилган стипендия ютиб олди, бу унга 1992-йилда Сити университетида газета журналистикаси аспирантурасида қатнашиш имконини берди[12]. У кейинги 10 йил давомида Тҳе Индепендент газетасида турли лавозимларда ишлади, 1998-йилда янгиликлар муҳаррири ёрдамчиси ҳамда 2002-йилда газетанинг Сан'ат ва ОАВ мухбири бўлди[13].
Ижоди
Ёзувчилик фаолиятининг бошида [14] Моес учта китоб ёзган, улар дастлаб рад этилган. Агар унинг тўртинчи китоби рад этилса, у са'й-ҳаракатларини тўхтатишга ва'да берган. Тўртинчи китобининг дастлабки учта бобини турли нашриётларга топширгандан сўнг, ҳуқуқлар учун кураш бошлади.
Моеснинг нашриёти Ҳоддер &амп; Стоугҳтон 2012-йилда чоп этилган "Ме Бефоре Ёу" романини қабул қилмади ва Моес уни Пенгуинга сотди. У олти миллион нусхада сотилган, тўққизта мамлакатда биринчи ўринни эгаллади ва бир вақтнинг ўзида унинг учта романи Неw Ёрк Тимес бесцеллерлари рўйхатига киритилди[15][16]. Кейинроқ Моес 2015-йилда “ Афтер ёу ” ва 2018-йилда эса “Стилл ме” китобини ёзди.
2013-йилда Майкл Х. Вебер ва Скотт Нойштедтер “Ме бефоре ёу” номли филмни ёзиш учун ёлланганини э’лон қилди[17]. 2016-йилда “Ме Бефоре Ёу” филми суратга олинган ва ссенарийси Моес томонидан ёзилган[18].
2018-йилда Моес катталар саводхонлигини ошириш лойиҳаси бўлган Қуиcк Реадс Инитиативе лойиҳасига 120 минг фунт стерлинг сармоя киритди. Унинг сармояси дастурни яна уч йиллик молиялаштириш имконини берди.
Мукофотлар ва ютуқлар
- Моеснинг китоблари қирқ олти тилга таржима қилинган, ўн икки мамлакатда биринчи ўринни эгаллаган ва дунё бўйлаб қирқ миллиондан [5] ортиқ нусхада сотилган[1]
- Йилнинг романтик романи мукофоти совриндори (2004): "Фореигн фруит" [19].
- Йилнинг романтик романи мукофоти совриндори(2008): "Силвер Бай" [19]
- “Йилнинг энг яхши романтик романи” мукофоти совриндори (2011): “Тҳе ласт леттер фром ёур ловер”. [19]
- Моес илк бор 2004-йилда “Фореигн фруит” [20] ва 2011-йилда “Тҳе ласт леттер фром ёур лове” учун “Романтик романчилар уюшмаси”нинг “Йилнинг романтик романи” мукофотини қўлга киритган[21]. У бу мукофотни икки марта олган кам сонли муаллифлардан биридир[22].
- “Ме Бефоре Ёу” 2016-йилда “Ню-Ёрк Таймс”нинг энг кўп сотилган “Топ ўнталик” рўйхатига кирди [23]
- Америка кутубхоналар ассоциацияси ғолиби "Ме бефоре ёу", 2014[24].
- Энг яхши фантастика мукофоти совриндори (2018): "Ме бефоре ёу". [25]
- Йил китоби ғолиби (2007) мукофоти, "Силвер Бай". [26]асари учун тақдирланган.
- “Ме Бефоре Ёу” китоби Буюк Британиянинг Галахй Боок мукофотлари маросимида “Йил китоби” номинациясига номзод бўлди[27].
- "Ме Бефоре Ёу" бутун дунё бўйлаб 14 миллиондан ортиқ нусхада сотилган[28].
- “Ме Бефоре Ёу” филмига мукофотлари: Севимли драматик филм учун “Халқ танлови” мукофоти совриндори (2017); [29][30] Энг яхши касса филмлари учун АСCАП мукофоти совриндори (2017); [29] Энг яхши романтика учун Олтин трейлер мукофоти совриндори (2017) [29]ни қўлга киритган.
Китоблар
- Ёмғирдан бошпана - 2002-йил
- Чет эл мевалари - 2003-йил
- Келинлар кемаси - 2005-йил
- Отлар билан рақс- 2009-йил
- Севганингизнинг сўнгги мактуби - 2011-йил
- Сен билан учрашувдан олдин- 2012
- Париждаги асал ойи - 2013-йил
- Сиз қолдирган қиз - 2013-йил
- Келинлар кема - 2014-йил
- Сиздан кейин - 2015-йил
- Бир киши учун Париж - 2016
- Ҳали мен - 2018-йил январ
- Юлдузлар совғаси - 2019-йил октябр
Адабий та'сирлар
Моеснинг болаликдаги севимли китоби Энид Багнолднинг "Натионал Велвет" китоби бўлган. У Кате Аткинсоннинг "Музейдаги саҳналар орқаси" китобини Моесни яхшироқ ёзувчи бўлишга ундаган китоб сифатида келтиради [14] ва у Нора Эфрон, [31] Мариан Кеес, Лиза Жеwелл, Жонатан Троппер каби муаллифларнинг асарларидан илҳомланган.
Манба
- ↑ 1,0 1,1 „Абоут Жожо“ (эн). ЖоЖо Моес. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Жожо Моес он Cреатинг "Ме Бефоре Ёу" Фром Боок то Филм“ (эн-УС). wоменандҳоллйwоод.cом. 2022-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Жожо Моес“. ИМДб. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „жожо моес ред чат“ (эн). Қаралди: 2017-йил 15-ноябр.
- ↑ 5,0 5,1 Кролл. „Универсал Тапс Cаталина Агуилар-Мастретта То Диреcт Адаптатион Оф Жожо Моес Бесцеллер ‘Тҳе Гивер Оф Старс’“ (эн-УС). Деадлине (2020-йил 8-декабр). Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Жожо Моес: Биограпҳй“. wеббиограпҳй.cом. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
- ↑ „Индех энтрй“. ФреэБМД. ОНС. Қаралди: 2017-йил 28-феврал.
- ↑ „Жожо Моес“. Тҳе Опен Либрарй.
- ↑ „Жожо Моес“. Тҳе Телеграпҳ.
- ↑ ГрадеСавер. „Жожо Моес Биограпҳй | Лист оф Wоркс, Студй Гуидес & Эссайс | ГрадеСавер“ (эн). www.градесавер.cом. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ БоокБроwсе. „Жожо Моес аутҳор биограпҳй“ (эн). БоокБроwсе.cом. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ ҳттп://www.фрешфиcтион.cом. „Жожо Моес“. фрешфиcтион.cом. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Жожо Моес“. жожомоес.cом. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
- ↑ 14,0 14,1 „Интервиэw wитҳ Жожо Моес“. Гоодреадс (2013-йил 31-июл). Қаралди: 2017-йил 14-ноябр.
- ↑ „Моес интервиэw“. Ириш Индепендент.
- ↑ Беcкерман, Ҳаннаҳ. „Жожо Моес: 'И'д лике то бе тҳе Пуccини оф фиcтион'“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2015-йил 21-сентябр). Қаралди: 2017-йил 14-ноябр.
- ↑ „МЕ БЕФОРЕ ЙОУ то Бе Адаптед бй Сcотт Неустадтер анд Мичаэл Ҳ. Wебер“. Cоллидер (2013-йил 23-октябр). Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
- ↑ „Ме Бефоре Ёу (филм 2016)“. ИМДБ.
- ↑ 19,0 19,1 19,2 „Жожо Моес“. www.фантастиcфиcтион.cом. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Wелcоме – Тҳе Романтиc Новелисц' Ассоcиатион“. рна-ук.орг. 2017-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
- ↑ „Жожо Моес“. ТҳеБоокселлер.cом. Қаралди: 2015-йил 5-ноябр.
- ↑ „Жожо Моес wинс Романтиc Новел оф тҳе Еар“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2011-йил 9-март). Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Бест Селлерс - Жуне 26, 2016 - Тҳе Неw Ёрк Тимес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Қаралди: 2017-йил 13-декабр.
- ↑ „Ме Бефоре Ёу | Аwардс & Гранц“. www.ала.орг. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Анноунcинг тҳе Гоодреадс Чоиcе Wиннер ин Бест Фиcтион!“. Гоодреадс. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Жожо Моес“. Боок Сериэс ин Ордер (2014-йил 14-апрел). Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Боок Ревиэw: Ме Бефоре Ёу бй Жожо Моес“ (эн). Этҳереал Жинхед (2018-йил 1-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ Финней. „Тҳе 10 бест Жожо Моес боокс, ратед бй ус“ (эн-ГБ). Гоод Ҳоусекеэпинг (2020-йил 13-август). Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ 29,0 29,1 29,2 Ме Бефоре Ёу - ИМДб, қаралди: 2022-08-10
- ↑ „2017 Пеопле'с Чоиcе Аwардс“ (эн-УС). www.wарнерброс.cом. 2022-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ БоокБроwсе. „Жожо Моес аутҳор интервиэw“. БоокБроwсе.cом. Қаралди: 2017-йил 15-ноябр.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Жожо Моес ИМДбда
- Ревиэw оф Силвер Бай (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-05-17 санасида архивланган) ин Тҳе Тимес
- Биограпҳй анд библиограпҳй ат Cуртис Броwн Литерарй Агенcй