Жом — Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги сой. Зарафшон тоғ тизмасининг тармоғи — Қоратепа тоғининг ғарбий ён бағридан бошланиб, Жом чўли бўйлаб оқади ва Айритомсойга қуйилади. Узунлиги 20 км. Ж.га юқори қисмида жуда кўп майда сой келиб қўшилади. Бу қисмида водийси тор, ён бағирлари тик. Текисликка чиққач, водийси кенгаяди, иккита кўҳна қайир (терраса) ҳосил бўлган. Сойнинг ўзани сел келтирган шағал ва ҳарсанг тошлар билан қопланган. Асосан мавсумий ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Баҳор ойларидаги сув сарфи 3 м3/сек., ёзда эса камаяди, қуйи оқимида умуман қуриб қолади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил