Jom jangi
Жом жанги (1528.24/28.9)- шайбоний султонлар билан сафавийлараан бўлган Эрон шоқи Тахмасп И қўшинлари ўртасида Жом вилояти (Хуросон) нинг Ҳаргерд (Хусравжирд) ноҳиясига қарашли Зуробод мавзеида содир бўлган жанг . Шайбонийлар Эронга қилган юришларига диний тус бериб, шиаларга қарши ғазот эълон қилганлар. Натижада қўшин таркибида савобталаб дарвешлару рухрнийлар, олимлару санъат ахдпари, косибҳунармандлару деҳқонлар ҳам қўшилиб, жами 105 минг кишини ташкил қилган. Шоҳ Тахмасп И қўшини 24 минг жангчидан иборат бўлган. Жанг шу куннинг пешинигача давом этган, сафавийлар енгилиб, Тахмасп 1 оз сонли аскарлари билан жанг майдонидан қочган. Бироқ ғалаба нашидасини барвақт суришга киришиб кетган шайбонийлар қўшини ўлжа излаш учун тарқаб кетган. Шунда, Искандар Муншийнмнт ёзишига кўра, сафавийларнинг 3 минг нафар отлиқ қўшини (шундан 1700 таси қурчилар) Убайдуллахон ва Кўчкуннихон раҳбарлик қилаётган шайбонийлар қўшинининг марказига тўсатдан зарба бериб, рақибларини пароканда қилиб юборади. Шайбоний султонлар жанг майдонини ташлаб қочади. Минглаб кишилар қилич зарбидан ва яна қанчалари дарёга чўкиб, кўплар эса тоғу даштларда адашиб ҳалок бўлади.
А.Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |