Жоми жам (ЖАМСҲИД). Жамшид жоми. Алишер Навоий «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида Жамшид салтанатининг тараққиёти ва таназзули ҳақида ма’лумот берган.

Мутасаввифлар ғайб асроридан воқиф қалбни «жоми жам»га ўхшатишган. Ирфоний адабиётдаги «жом шароби» илоҳий сирларни ошкор қилиши билан «жоми жаҳоннамо»га қиёс қилинган. Солик бу «жоми жаҳоннамо»га назар солиб, унинг сирларидан огоҳ бўлади ҳамда қалбини ғурур ва ўзлигидан халос этиб, дўст ишқи билан лиммо-лим тўлдиради[1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Ё'лдашхо'джаев, Фахриддинов, То'йчиева, Жабборов, Чо'тмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 80.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.