Жомонтов — Тяншандаги тоғ тизмаси (Қирғизистонда). Чатир кўлининг шимоли-ғарбида. Ғарбда Фарғона тизмасига ёндош. Узунлиги 70 км. Энг баланд жойи 4718 м. Чўкинди ва метаморфик жинслардан ташкил топган. Жанубий ён бағри Арпа дарёси (Норин ҳавзаси) водийсига тик тушган, шимолий ён бағри қия. Дашт ва ўтлоқдашт ўсимликлари билан қопланган, юқори қисмида тоғ ўтлоқлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил