Жон Ландау (талаффузи: лæндаʊ; 23-июл 1960-йил — 5-июл 2024-йил)[1] — америкалик продюсер. Титаник филмини суратга олган Жон 1997-йилда Энг яхши филм учун Осcар мукофотини қўлга киритган. Ушбу филм 2,19 миллиард доллар фойда келтирган. 2009-йилда ишланган Аватар филми 2,9 миллиард доллар фойда келтирган бўлса, унинг давоми бўлган ва 2022-йилда экранларга чиққан Аватар: Тҳе Wай оф Wатер филми эса 2,3 миллиард доллар соф фойда келтирган. 2024-йил ҳолатига кўра, ушбу филмлар дунёнинг энг юқори даромад келтирган тўртта филмидан учтаси ҳисобланади.

Жон Ландау

Жон Ландау (2022-йил)
Таваллуди 1960-йил 23-июл (1960-07-23) (66 ёш)[1]
Вафоти 5-июл 2024-йил(2024-07-05)
(63 ёшда)
Лос-Анжелес, Калифорния, Америка Қўшма Штатлари
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таълими Жанубий Калифорния университети
Касби продюсер
Фаолият йиллари 1987—2024
Турмуш ўртоғи Жулиэ
Болалари 2
Отаси Элй Ландау
Онаси Эдиэ Ландау

Ҳаёти

Отаси Эдиэ Ландау ва онаси Элй Ландау ҳам продюсер бўлишган. Отаси филм студиясининг раҳбари бўлган. Унинг ака-укалари Неил Ландау ва Лес Ландау, сингиллари эса Тина Ландау ва Катҳй Ландау[2]. Жон УСC Счоол оф Cинематиc Арц — кино санъати мактабида ўқиган[3]. У яҳудий бўлган[4][2].

Фаолияти

1990-йилларнинг бошларида Ландау 20тҳ Cентурй Студиосда бадиий филмлар ишлаш бўйича ижрочи директор лавозимида ишлаган[5].

У продюсерлик қилган филмлар орасида энг машҳури бу Титаник филми бўлиб, Осcарни олган. Барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган филмига айланган бўлиб, ялпи даромади 1 миллиард доллардан ошган илк филмдир. Унинг даромади 1,84 миллиард долларни ташкил қилган бўлиб, ўша пайтда энг кўп фойда келтирган ва 1993-йилда ишланган Журассиc Парк филмидан кўрилган 914 миллион доллар даромаддан икки баравар кўп. 2012-йилга келиб „Титаник“ 300 миллион доллар фойда келтирди ва унинг даромади умумий ҳисобда 2,18 миллиард долларга етди. Натижада дунё бўйича 2 миллиард доллар йиғган иккинчи филмга айланди[6].

Жон Ландау (2019-йил)


2009-йилда Ландау ва Жамес Cамерон биргаликда илмий-фантастик блокбастер Аватар филмини суратга олишди[7]. Бу филм келтирган даромад уларнинг олдинги ҳамкорлиги „Титаник“дан ҳам ошиб, 2,92 миллиард доллар фойда билан шу кунгача энг юқори даромад келтирган филм рекордини янгилади. „Аватар“ Ландауга иккинчи бор яна шу номинация бўйича Энг яхши филм учун Осcар мукофотини тақдим қилди.

Шахсий ҳаёти

Қарийб 40 йил Ландау турмуш ўртоғи Жулиа билан ҳаёт кечирган[8]. Уларнинг Жамиэ ва Жодиэ исмли икки ўғли бор[8][9][10].

Вафоти

Ландау 2024-йил 5-июлда 63 ёшида вафот этди[11][12]. Вариэтй журналининг хабар беришича у саратон касаллигидан вафот этган[13]. Ландаунинг тириклик вақтида суратга олган „Аватар 3“, „Аватар 4“ ва „Аватар 5“ филмлари вафотидан кейин катта экранларга чиқадиган бўлди.

Мукофотлари

Филмографияси

Продюсер

Ҳамкорликда ишлаган филмлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Жон Ландау“. Роттен Томатоэс. 2023-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 Пат Сиэрчио. „Продуcер Ландау: Интерпретер оф Дреамс“. ЖеwишЖоурнал.cом (2010-йил 1-март). 2018-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-июн.
  3. ↑ Аппело, Тим. „Топ 50 Филм Счоолс оф 2017 Ранкед, Фром УСC то Фулл Саил“. ТҳеWрап (2017-йил 20-сентябр). 2020-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-август.
  4. ↑ Постал, Бернард; Силвер, Жессе; Силвер, Рой (1965). "Ҳаррй Рудолпҳ". Энcйcлопедиа оф Жеwс ин Спорц (Неw Ёрк: Блоч Публишинг Cо). 
  5. ↑ „Жон Ландау ҳас беэн намед сениор виcе...“. Лос Ангелес Тимес (1990-йил 14-феврал). 2024-йил 18-январда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Титаниc беcомес сеcонд эвер филм то таке $2 биллион“. Тҳе Телеграпҳ (2012-йил 16-апрел). 2012-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Жамес Cамерон & Жон Ландау Ланд Ин Неw Зеаланд Аҳеад Оф 'Аватар' Продуcтион Рестарт“ (эн). Деадлине (2020-йил 1-июн). 2020-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-август.
  8. ↑ 8,0 8,1 МcCартней, Антҳонй. „Жон Ландау, Осcар-wиннинг 'Титаниc' анд 'Аватар' продуcер, диэс ат 63“. Ассоcиатед Пресс (2024-йил 6-июл). 2024-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июл.
  9. ↑ Ричардс, Баилей. „Продуcер Жон Ландау, Кноwн фор Титаниc анд тҳе Аватар Филмс, Диэс ат 63: Репорц“. Пеопле (2024-йил 6-июл). 2024-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июл.
  10. ↑ Барнес, Мике. „Продуcер Жон Ландау, Жамес Cамерон'с Ригҳт-Ҳанд Ман он 'Титаниc' анд тҳе 'Аватар' Филмс, Диэс ат 63“. Ҳоллйwоод Репортер (2024-йил 6-июл). 2024-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июл.
  11. ↑ Калои, Степҳаниэ „Жон Ландау, 'Титаниc' анд 'Аватар' Продуcер, Диэс ат 63“. ТҳеWрап (2024-йил 6-июл). 2024-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июл.
  12. ↑ „«Титаник» ва «Аватар» филмлари продюсери вафот этди“. хабар.уз. Қаралди: 8-июл 2024-йил.
  13. ↑ Шанфиэлд, Этҳан. „Жон Ландау, Осcар-Wиннинг 'Титаниc' анд 'Аватар' Продуcер, Диэс ат 63“. Вариэтй (2024-йил 6-июл). 2024-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июл.


Ҳаволалар