Jon Vafo Mirzo
Жон Вафо Мирзо, Жон Вафобий (?— 1510— Шайбонийхоннинг лашкар бошиларидан бири; найман қабиласидан. 1486 й. Султон Ҳусайн Бопқаро мулки бўлган Хоразмга, хусусан, Шаҳри [[Вазирга (қаранг [[Вазир) чопқун уюштирилганда Ж. В. м. шайбонийлардан Ибоқхондан ажралиб Шайбонийхонга қўшилган. Шайбонийхон Мовароуннаҳрга бостириб келганда, Ж. В.м.ни Самарқанд доруғаси этиб тайинлаган (1500). Ж.В.м. илгари Хўжа Яҳъё (Хўжа Аҳрорнинг ўғли)га тегишли уйга жойлашган. Бобур Шайбонийхонни асосий кучлар билан шаҳар четидаги Боғи Майдонда эканлигидан ва 500—600 аскарга эга Ж. В.м.нинг бепарволигидан фойдаланиб 1500 й. июлида, ярим тунда Самарқандни эгаллаб олган. Ж.В.м. Шайбонийхон ҳузурига қочган. 100 кунлик ҳукмронликдан сўнг Бобур Самарқандни ташлаб чиқишга мажбур бўлган. 1507 й. Ж.В.м. Ҳирот ш. доруғаси этиб тайинланган. Шоҳ Исмоил И сафавийнинг буйруғига кўра қатл этилган.
Адабиёт
- Бабурнаме, Т., 1993; Бобурнома, Т., И960; Ахм едо в Б. А. Историкогеографическая литература Средней Азии ХВИ—ХВИИИ вв. Писменниэ памятники, Т., 1985; История Ўзбекистана, Т., 1993.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |