Жон ҳақида
„Жон ҳақида“ (юнонча Περὶ Ψυχῆς; лотинча Де анима) — Аристотелнинг жон тўғрисидаги рисоласи. Ўз устози Платондан фарқли равишда, Аристотел Жоннинг ҳолати тананинг ҳолатига боғлиқ бўлиши тўғрисида фикрларни илгари суради. Кенг маънода — Жон бу барча мавжудотларнинг тириклиги тамойилидир. Бунга ўсимликлар ҳам, ҳайвонлар ҳам киради. Асар уч китобдан иборат.
|
| |
| Асл номи | Περί ψυχής |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Аристотел |
| Тил | қадимги юнонча |
| Жанр(лар)и | Трактат |
Мазмуни
Биринчи китоб
Биринчи китобда Аристотел, одатига кўра, ўзидан олдин ўтган мутафаккирларнинг (Анаксагор, Демокрит, пифагорчилар, Платон, Фалес ва Эмпедокл) жон тўғрисидаги қарашларини сарҳисоб қилади. Жонни ҳаракатни юзага келтирувчи тамойил эканлигини тан олган ҳолда, Аристотел ҳаракатнинг ўзини ҳам кўриб чиқади ва уни тўрт кўринишда, яъни кўчиш, айланиш, тўртилиш ва итарилиш кўринишларида бўлади, деб айтади.
Иккинчи китоб
Иккинчи китобда Аристотел, жон тўғрисидаги қарашларни муҳокама қила туриб, метафизик мушоҳадалар соҳасига ўтиб кетади. Унда файласуф моҳият, материя, шакл ва энтелехия каби ҳодисаларни муҳокама қилади. Мисол учун, моҳият (юнонча οὐσία) сўзи юнончада „мавжудлик“ сўзи билан боғлиқ, мавжудлик эса материя (юнонча ὕλη) билан, ёки шакл (юнонча μορφὴ) билан ифодаланади. Шундан келиб чиқиб, у жонни тананинг шакли ёки энтелехияси (юнонча σώματος ἐντελέχεια) деб таърифлайди. Унинг фикрича, жонда уч хусусият бўлиб, улар ўсиш, сезиш ва фиклашдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонлар жони шу хусусиятларига кўра фарқланади.
Учинчи китоб
Учинчи китобда Аристотел беш сезгилар (юнонча αἴσθησις): (тана орқали) сезиш, ҳид билиш, эшитиш, там билиш ва кўришнинг мавжудлигини тасдиқлайди. Кейин эса у сезги органларини тафаккур билан солиштиради. Унинг фикрича, тафаккур тасаввур ва мушоҳадада ўз аксини топади.

Иқтибослар
Нарсаларнинг таърифда ўз аксини топган моҳияти уларнинг шаклидир. (Биринчи китоб)
Жонли нарсалар жонсиз нарсалардан аввало икки белгиларга кўра фарқланади. Булар: ҳаракат ва сезги қобилиятидир. (Биринчи китоб)[1][2][3][4]
Манбалар
- ↑ Аристотел. Сочинения в четирёх томах. Т.1. Ред. В. Ф. Асмус. М., „Мисл“, 1976.
- ↑ Аристотел — Жон ҳақида (рус тилида).
- ↑ Аристотелис — Де анима (асл тилда)
- ↑ Περί ψυχής
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |