Жонатҳан Сwифт (талаффузи: Жонатан Свифт) (30-ноябр 1667 — 19-октябр 1745) — инглиз/ирланд ёзувчиси, шоири ва сатирачиси. Сwифт инглиз асрининг энг юксак намоёндаларидан ҳисобланади.[1] Сwифтнинг шоҳ асари илк бор 1726-йилда чоп этилган „Гулливернинг саёҳатлари“ романидир. Бу асар дунёнинг кўп тиларига, шу жумладан ўзбек тилига таржима қилинган. Романни кўпчилик боллар учун ёзилган деб ўйлайди. Аммо „Гулливернинг саёҳатлари“ аслида инсоният ҳақида сатирладир.[2]

Жонатҳан Сwифт
Таваллуди 30-ноябр 1667-йил
Вафоти 19-октябр 1745-йил(1745-10-19)
(77 ёшда)
Тахаллуси М.Б. Драпиэр, Лемуэл Гулливер, Исааc Биcкерстафф
Йўналиш Наср, шеърият, сатира
Шоҳ асари „Гулливернинг саёҳатлари“ (1726)

Жонатҳан Сwифт илк асарларини М.Б. Драпиэр, Лемуэл Гулливер, Исааc Биcкерстафф каби турли тахаллуслар остида ёзган. Баъзи асарларида эса исмини кўрсатмаган. Жонатҳан Сwифт сатираларида сиёсат, адабиёт ва инсон жамиятига оид мавзулар ҳақида ёзган.

Ижоди

Сwифт 1682—1688-йилларда Дублин университетининг Тринити коллежида таҳсил кўрган. Илк асарлари — „Вилям Сенкрофтга қасида“ (1690) ва „Конгривга қасида“ (1693). „Китоблар жанги“ (1697) памфлетининг давоми „Бочка ҳақида эртак“ ҳажвияси (1704)да католик, англикан ва пуритан черковлари орасидаги кураш пародия руҳида тасвирланган. „Мовутчининг хатлари“ (1723—24) ва „Камтарин таклиф“ (1729) памфлетларида ирланд халқи бошидан кечираётган зулм қораланган. „Дунёвий суҳбатчилар“ (1738), „Малайларга ўгитлар“ (1745) каби ҳажвиялари ҳам бор.

Сwифтнинг ижодидаги энг муҳим ва ягона роман — „Гулливернинг саёҳатлари“ (1-2-жилдлар, 1726) инглиз жамиятидаги иллатларни фош этувчи аччиқ сатира, ўткир айбномадан иборат. Гулливернинг хаёлий ўлкалар — лилипутлар (митти одамлар), бробдингнеглар (улканлар), гуигнгнмлар (ақлли отлар) мамлакатларига қилган саёҳатлари билан боғлиқ ҳолда адиб реал воқеликдаги янгича муносабатлар, босқинчилик урушлари, давлат идораларидаги сотқинлик, судяларнинг адолацизлиги ва бошқаларни акс эттирган.

Сwифт сатираси унинг ижодига хос бўлган маърифатпарварлик асосида ривожланиб, хусусий ва ижтимоий иллатларни тугатиш зарурлигини таъкидлаган гуманистик пафос билан чамбарчас боғлиқ.

Манбалар

  1. ↑ „Жонатҳан Сwифт“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 4-май 2012-йил.
  2. ↑ "Жонатҳан Сwифт". Миcрософт® Студент 2009 [ДВД]. Редмонд, Вашонгтон: Миcрософт Cорпоратион. 2008.

Ҳаволалар