Жонатҳан Симон Wоодгате (1980-йил 22-январда туғилган) – Англиялик футбол мураббийи ва собиқ футболчи.

Жонатҳан Wоодгате
Wоодгате 2025-йилда „Мидлсбро“да
мураббий ёрдамчиси сифатида.
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жонатҳан Симон Wоодгате[1]
Таваллуд санаси 1980-йил 22-январ (1980-01-22) (46 ёш)[1]
Таваллуд жойи Нунтҳорпе, Миддлесброугҳ, Англия
Бўйи 6 фут 0 инчес (1.83 м)[2]
Амплуаси Марказий ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Нунтҳорпе Атҳлетиc
Мартон
1993—1996 Миддлесброугҳ
1996—1998 Леэдс Унитед
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—2003 Леэдс Унитед 104 (5)
2003—2004 Неwcастле Унитед 28 (0)
2004—2007 Реал Мадрид 9 (0)
2006—2007 →  Миддлесброугҳ 30 (0)
2007—2008 Миддлесброугҳ 16 (0)
2008—2011 Тоттенҳам Ҳоцпур 49 (2)
2011—2012 Стоке Cитй 17 (0)
2012—2016 Миддлесброугҳ 57 (2)
Тотал 310 (9)
Миллий терма жамоа
1997 Англия У16 1 (0)
1997—1998 Англия У18 7 (0)
2000 Англия У21 1 (0)
1999—2008 Англия 8 (0)
Бошқарган клублари
2019—2020 Миддлесброугҳ
2021 АФC Боурнемоутҳ
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Wоодгате футболчилик фаолиятини „Мидлсбро“ жамоаси академияда бошлаган. Ўн олти ёшида „Леэдс Унитед“ клубига ўтган. 2003-йилда „Нюкасл Юнайтед“ клубига 9 миллион фунт стерлингга сотилган. Нюкасл клубида жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга қарамай, мавсумни яхши ўтказган. Унинг „Неwcастле Унитед“ таркибида Европа мусобақаларидаги ёрқин ўйинлари сабабли „Реал Мадрид“ жамоаси 2004-йилда 13,4 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган. Жароҳатлар унинг Мадриддаги фаолиятига катта таъсир қилган ва давомида ўтказиб юборди ва 2004-05-йилги мавсумда бирорта ҳам ўйин ўтказа олмаган. „Реал Мадрид“ клубидаги дебют ўйинида автогол муаллифи бўлган ва иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилган.

Унинг Мадриддаги фаолияти муваффақияциз бўлди ва 2006-07-йилги мавсумда „Мидлсбро“ клубига ижарага берилган. Мавсум якунида эса Мидлсбро клуби 7 миллион фунт стерлинг эвазига Жонатҳаннинг ҳуқуқларини сотиб олган. Wоодгате бир мавсумдан кейин, 2008-йилда 8 миллион фунт стерлинг эвазига „Тоттенхем“ клубига ўтган[3]. Лига кубоги финалида „Челсеа“ клубига қарши ўйинда „шпорлар“га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган ва 2008-09-йилги мавсумда 44 марта майдонга тушган. Кўпроқ жароҳатлар билан боғлиқ муаммолардан сўнг, у кейинги икки мавсумда атиги тўртта ўйин ўтказган ва 2011-йилда клубни тарк этган. 2011-12-йилги мавсум аввалида Сток Сити клуби билан шартнома имзолаган. Wоодгате 2011-12-йилги мавсумни „Сток“ жамоасида ўтказган ва шартномаси якунланганидан кейин „Мидлсбро“ клуби билан шартнома имзолаган ва 2016-йилда фаолиятини якунлаганига қадар ўйнаган.

Нафақага чиққанидан сўнг, Wоодгате Мидлсброда клубида турли лавозимларда ишлаган ва 2019-йил июн Тонй Пулис жамоа бош мураббийлигидан озод қилинганидан вақтинчалик мураббий этиб тайинланган. У 2020-йилнинг июн ойида ишдан бўшатилгунига қадар бир йилдан кўпроқ вақт давомида бу лавозимда фаолият олиб борган. Жонатҳан 2021-йилнинг 1-февралида „Борнмут“ жжамоасида мураббийлар штабига қўшилган ва икки кундан сўнг Жейсон Тиндалл ишдан бўшатилгандан сўнг вақтинчалик менежер этиб тайинланган. 21-февралда унга мавсум охиригача бу вазифа берилган, бироқ июн ойида клубни плей-офф орқали яна Премер-лигага олиб чиқа олмагани учун мураббийлик лавозимини тарк этган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Тҳе ПФА Премиэр & Фоотбалл Леагуэ Плаерс' Реcордс 1946–2005. Қуээн Анне Пресс, 2005 — 67-бет. ИСБН 1-85291-665-6. 
  2. ↑ „Миддлесброугҳ Профиле“. мфc.cо.ук. Миддлесброугҳ Ф.C.. 2014-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-май.
  3. ↑ „Спурс wин часе то сигн Wоодгате“. ББC Спорт. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (2008-йил 28-январ). Қаралди: 2008-йил 28-январ.

Ҳаволалар

  • {{Соccербасе}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.