Jondavlattepa
Жондавлаттепа — шаҳар ҳаробаси (мил.ав. 1-минг йиллик ўрталари — мил. 1 минг йиллик ўрталари). Шеробод (Сурхондарё вилояти)нинг шим.-шарқий томонида жойлашган. Майд. 8 га. Тарҳи кўп бурчакли. Шаҳарнинг 2 та дарвозаси бўлган. 1-си шарқий деворнинг ўртасида, 2-си жан. деворнинг марказида жойлашган. Дарвозалар икки томондан миноралар билан мустаҳкамланган. Ҳоз. пайтда шаҳар ҳаробасининг катта қисмидан қабристон сифатида фойдаланилмоқда. Кушонлар давридаЖ. гуллаб-яшнаган. Шақарнинг шим.-ғарбий бурчагида мурабба тарҳли қўрғон (бал. 19 м) бўлган. Ж.дан кўплаб сопол идишлар ва б. моддий-маданият ёдгорликлари топилган.
Адабиёт
- Пидаев Ш. Р., Поселения Кушанского времени Северной Бактрии, Т., 1978.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |