Жони Энсио Кауко (1990-йил 12-июлда туғилган) — Финландиялик профессионал футболчи, Ҳиндистон Суперлигасининг АТК Моҳун Баган клуби ва Финландия терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди[1][2]. 2008-йилда 17 ёшида „Интер Турку“даги профессионал фаолиятини бошлаган.

Жони Кауко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жони Энсио Кауко
Таваллуд санаси 1990-йил 12-июл (1990-07-12) (36 ёш)
Таваллуд жойи Турку, Финландия
Бўйи 1.88 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
АТК Моҳун Баган
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995-2001 Руносмäэн Наппулат
2002-2005 ТПС
2006-2009 Интер Турку
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008-2012 Интер Турку 98 (10)
2013 Лаҳти 9 (0)
2013-2015 ФСВ Франкфурт 48 (3)
2015-2016 Энергиэ Cоттбус 34 (4)
2016-2018 Рандерс 51 (3)
2018-2021 Эсбжерг 91 (22)
2021- АТК Моҳун Баган 24 (5)
Миллий терма жамоа‡
2006 Финландия У16 5 (0)
2007-2008 Финландия У18 11 (0)
2009 Финландия У19 4 (0)
2009-2012 Финландия У21 23 (3)
2012- Финландия 28 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 17-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2021-йил 22-июн учун)

2012-йилнинг январида, 21 ёшида Финландия терма жамоаси сафида дебют қилган

Клублардаги фаолияти

Маҳаллий „Интер Турку“нинг маҳсули бўлган Кауко профессионал шартномасини 2007-йилнинг 27-ноябрида 17 ёшида имзолаган. Веиккауслиигадаги дебютини олти ойдан сўнг 2008-йилнинг 26-июнида ИФК Мариэҳамнга қарши ўтказди. Турку клубидаги илк мавсумида бор-йўғи саккизта ўйинда майдонга тушди. Биринчи голини 2009-йилнинг 3-май куни МЙПА дарвозасига киритди. Беш мавсум давомида „Интер“ шарафини ҳимоя қилганидан сўнг, шартномаси 2012-йилги мавсумдан кейин узайтирилмади ва „Лаҳти“ клуби билан бир мавсумга шартнома имзолади[3]

Лаҳти билан шартнома имзолаганидан олти ой ўтгач, Кауко Германия 2. Бундеслига вакили ФСВ Франкфурт билан икки йиллик шартнома имзолагани эълон қилди[4]. Франкфурт ФСВ билан шартномаси тугагач, Кауко Германиянинг 3. Лига вакили ФC Энергиэ Cоттбус жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади[5].

2016-йилнинг июл ойида Кауко Даниянинг Рандерс клуби билан икки йиллик шартнома имзолади[6]. Икки йил ўтиб, 2018-йил 28-июнда Дания Суперлигасининг 2018—2019-йилги мавсуми олдидан Эсбжерг фБ билан шартнома имзолади[7].

Моҳун Баган АC

2021-йил 24-июнда, Финландия Евро-2020дан чиқиб кетганидан кўп ўтмай, Кауко Ҳиндистон Суперлигаси клуби АТК Моҳун Баган билан икки йиллик шартнома имзолади[8][9][10]. Бош мураббий Антонио Лóпез Каукони 2021-йилги ОФК кубоги минтақалараро ярим финалида Ўзбекистоннинг „Насаф“ жамоасига қарши ўйин учун йигирма икки кишидан иборат таркибга киритди[11], бироқ жамоа 6:0 ҳисобида мағлуб бўлди[12][13]

Халқаро фаолияти

Кауко 2009—2012-йиллар давомида Финландия У21 терма жамоасининг доимий аъзоси сифатида жами 23 та ўйинда майдонга тушган, 3 та голга муаллифлик қилган. Финландия У-21 терма жамоаси сардори сифатида ҳам ўйнаган.

2012-йилнинг 22 январида Тринидад ва Тобагога қарши ўртоқлик ўйинда миллий терма жамоада дебют қилган[14]. 2018—2019-йилги УЭФА Миллатлар лигасида тўртта ўйин ўтказди. 2018-йилнинг 15-ноябрида Грецияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди[15].

Кауко 2021-йил 29-май куни Евро-2020 турнири олдидан Швецияга қарши ўртоқлик ўйинига чақирилди[16].

Фаолият статистикаси

Клуб

24-май, 2022-йил ҳолатига кўра[17]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Дивизия Лига Миллий кубок Қитъа Жами
Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Синимустат 2008 Какконен 16 7 0 0 0 0 16 7
Интер Турку 2008 Веиккауслиига 8 0 0 0 0 0 8 0
2009 19 3 0 0 2[изоҳ 1] 0 21 3
2010 16 0 7[изоҳ 2] 0 2[изоҳ 3] 0 25 0
2011 31 3 6[изоҳ 2] 1 0 0 37 4
2012 24 4 6[изоҳ 2] 1 2[изоҳ 3] 0 32 5
ФC Лаҳти 2013 Веиккауслиига 9 0 8[изоҳ 2][изоҳ 4] 0 0 0 17 0
ФСВ Франкфурт 2013—2014 2. Бундеслига 27 0 2[изоҳ 5] 0 0 0 29 0
2014—2015 21 3 1[изоҳ 5] 0 0 0 22 3
Cоттбус 2015—2016 3. Лига 34 4 1[изоҳ 5] 0 0 0 35 4
Рандерс 2016—2017 Суперлига 22 1 0 0 0 0 22 1
2017—2018 29 2 1[изоҳ 6] 0 0 0 30 2
Эсбжерг 2018—2019 Суперлига 35 8 2[изоҳ 6] 1 0 0 37 9
2019—2020 30 6 2[изоҳ 6] 1 2[изоҳ 3] 0 34 7
2020—2021 Дания 1-дивизиони 26 8 0 0 0 0 26 8
Моҳун Баган 2021—2022 Ҳиндистон Суперлигаси 20 3 0 0 6[изоҳ 7] 4 26 7
2022—2023 0 0 0 0 0 0 0 0
Жами фаолияти 367 52 36 4 14 4 417 60

Халқаро

21-июн, 2021-йил ҳолатига кўра[18][19]
Миллий терма жамоа Йил Расмий Дўстона Жами
Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Финландия 2012 0 0 1 0 1 0
2013 0 0 2 0 2 0
2014 0 0 2 0 2 0
2015 0 0 1 0 1 0
2016 0 0 1 0 1 0
2017 0 0 2 0 2 0
2018 4 0 0 0 4 0
2019 5 0 0 0 5 0
2020 2 0 2 0 4 0
2021 5 0 1 0 6 0
Жами 16 0 12 0 28 0

Ютуқлари

Клуб

Интер Турку
ФК Лаҳти

Эслатмалар

  1. ↑ Аппеаранcе(с) ин УЭФА Чампионс Леагуэ
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Аппеаранcе(с) ин Финниш Леагуэ Cуп
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Аппеаранcе(с) ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  4. ↑ Аппеаранcе(с) ин Суомен Cуп
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Аппеаранcе(с) ин ДФБ-Покал
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Аппеаранcе(с) ин Даниш Cуп
  7. ↑ Аппеаранcе(с) ин АФC Cуп

Манбалар

  1. ↑ Рандерс ҳентер финск ландшолдсспиллер, болд.дк, 9 Жулй 2016
  2. ↑ „Жони Кауко“ (Финниш). Суомен Паллолиитто. 2016-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-август.
  3. ↑ „Жони Кауко Интеристä ФC Лаҳтеэн“ (Финниш). ЭСС.фи (2013-йил 16-январ). Қаралди: 2013-йил 17-июл.
  4. ↑ „Жони Кауко сииртйй Саксаан“ (Финниш). ЙЛЕ.фи (2013-йил 10-июн). Қаралди: 2013-йил 17-июл.
  5. ↑ „Кауко wечселт зу Cоттбус“ (Герман). киcкер (2015-йил 16-июн). Қаралди: 2015-йил 16-июн.
  6. ↑ „ФИНСК ЛАНДСҲОЛДССПИЛЛЕР ТИЛ РАНДЕРС ФC“ (Даниш). Рандерс ФC (2016-йил 9-июл). Қаралди: 2016-йил 1-октябр.
  7. ↑ „ЭфБ ҳентер Кауко“ (Даниш). Эсбжерг фБ (2018-йил 28-июн). Қаралди: 2019-йил 26-январ.
  8. ↑ „Моҳун Баган АC сигн Финланд мидфиэлдер Кауко жуст дайс афтер Эуро 2020 cампаигн“. Тҳе Тимес Оф Индиа (2021-йил 24-июн). Қаралди: 2021-йил 24-июн.
  9. ↑ „ИСЛ: Моҳун Баган АC ропе ин Финланд интернатионал мидфиэлдер Жони Кауко“. Гоал.cом. Қаралди: 2021-йил 26-июн.
  10. ↑ ИСЛ 2020-21: Моҳун Баган АC сигнс Финниш интернатионал Жони Кауко фром Эуро 2020 спорцтар.тҳеҳинду.cом. Ретриэвед 13 Аугуст 2021
  11. ↑ Кауко инcлудед ин Моҳун Баган АC сқуад Тҳе Ҳинду. Ретриэвед 18 Септембер 2021
  12. ↑ „АФC Cуп: АТК Моҳун Баган оустед афтер 0-6 друббинг ат ҳандс оф ФC Насаф“. Фирст Пост. Қаралди: 2021-йил 23-сентябр.
  13. ↑ „Насаф 0 – 6 АТК Моҳун Баган“. Соccерwай (2021-йил 22-сентябр).
  14. ↑ „Жони Кауко: Тоивоттавасти нäитä тилаисууксиа тулеэ жаткосса усеамминкин“ (Финниш). суомифутис.cом (2012-йил 22-январ). Қаралди: 2013-йил 17-июл.
  15. ↑ „Тäллä рйҳмäллä Ҳууҳкажат лäҳтеэ ҳакемаан Кансожен лииган лоҳковоиттоа – Кауко жа Гранлунд авауксесса“ (Финниш). Йле (2018-йил 15-ноябр). Қаралди: 2019-йил 24-апрел.
  16. ↑ „Нäиллä пелаажилла Ҳууҳкажат лäҳтевäт коҳти ЭМ-кисожа – какси нимеä киинностиват йли муиден“ (фи). Ҳелсингин Саномат (2021-йил 19-май). Қаралди: 2021-йил 24-май.
  17. ↑ Жони Кауко Соccерwай сайтида
  18. ↑ „Жони Кауко“ (Финниш). паллолиитто.фи. 2015-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-июн.
  19. ↑ Жони Кауко Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида