Jonibek qozi
Жонибек Қози Сагимбоев (Жонибек Қози) — (1865—1937) — Фарғона водийсида қирғиз қўрбошиларнинг етакчиси. Жонибек Қози Сагимбоев Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси[1].
| Жонибек Қози қўрбоши | |
|---|---|
Жонибек Қози Сагимбоев | |
| Фарғона водийсида қирғиз қўрбошиларнинг етакчиси | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1865-йил Фарғона |
| Вафоти | 1937-йил |
Таржимайи ҳоли
Жонибек Қози қўрбоши 1865-йил бой қирғиз хонадонида таваллуд топган. Унинг келиб чиши басиз уруғининг қашқа тармоғидан бўлган. Мазкур даврда Ўзган Қўқон хонлиги таркибида бўлган. Ёшлигида Жонибек қўрбоши Ўзгандан ташқари Бухоро, Самарқанд, Қўқон каби шаҳарлардаги мадрасаларда таҳсил олган. 1895-йил Жонибек Қози қўрбоши 30 ёшида Ўзган қозиси қилиб тайинланган. Манбаларга кўра у ХХ аср бошларида Фарғона водийсида Ўш уездида Оқжар волостининг йирик чорвадор бойларидан ва қози бўлган.
Қўрбошилик фаолияти
1918-йил Фарғона водийсида совет режимига қарши бошланган истиқлолчилик ҳаракатининг 9 нафар ҳарбий қўмондоннинг охирги намоёндаси ҳисобланади. Фарғона водийсининг Ўш уездида Жонибек Қози қўл остида Жамолбек, Шамсибек, Кичик Маъруфбек, Қодирбек фаолият кўрсатади. Муҳаммад Мусо Туркистоний Жонибек Қозини „қирғизлардан чиққан энг машҳур, ҳукми ўткир Ўзган мужоҳиди“ деб таърифланган. Жонибек қози совет ҳокимияти билан музокаралар ўтказиб, 1922-йил 17-апрелдан то 1925-йил баҳоригача қуролли тўқнашувни тўхтатган. 1922-йил баҳор-ёз ойларида у Олой тоғларида совет ҳокимиятига қарши курашлар олиб боради. Бу даврда унинг қўл остида 1000 нафар ортиқ йигити бўлган. Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабов архив ҳужжатларига таянган ҳолда Жонибек Қози тўғрисида шундай маълумот борлигини ёзган: „1922-йили Жонибек қози Сагимбоев- қирғиз, партиясиз, суд қилинмаган, йирик бой бўлиб, унинг Ўзганда 50 та қўйи, 500 та оти, 400 бош сигири, 600 таноб ери бор. 1865-йилда туғилган“. 1924-йил кузида Фарғона водийсидаги қизиллар билан курашлар кучайгач, Мадумар, Жонибек қози, Истамбек, Сулаймонқул каби қўрбошиларнинг гуруҳлари Ранжи қишлоғида 24 октабрда чегарачиларга қарши жангларда фаол қатнашишган. У кейинг йилларда Шарқий Туркистонда яшайди ва Помир тоғларида жўнаб кетади. 1937-йил май ойида Жонибек қози Помирдаги Ишкаман водийсида хасталикдан 72 ёшида вафот этади[2].