Jonim
Жоним – поп жанрида ижод қилган собиқ ўзбек мусиқий гуруҳи бўлиб, 1999—2001-йилларда фаолият олиб борган[2]. „Қарама кўзларимга“ ва „Ўтиб кетади“ каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган. Бастакор Вагиф Зокиров томонидан асос солинган ушбу гуруҳ аъзолари дастлаб Зилола Мусаева ҳамда Азиза Насриддиновалардан иборат бўлган бўлса, Азиза гуруҳни тарк этгач, унинг ўрнини Вагиф Зокировнинг турмуш ўртоғи Нателла эгаллаган[3]. 2001-йилда Зилола яккахон ижодини бошлаганидан сўнг эса гуруҳ фаолияти якунланган[1].
| Жоним | |
|---|---|
|
Жоним гуруҳи аъзолари Азиза Насриддинова (чапда) ва Зилола Мусаева (ўнгда). Жоним гуруҳи аъзолари Азиза Насриддинова (чапда) ва Зилола Мусаева (ўнгда). | |
| Умумий маълумот | |
| Мамлакат |
|
| Фаолият йиллари | 1999—2001, 2010—2011 |
| Жанр | Поп |
| Лейбл | Тарона реcордс[1] |
| Собиқ аъзолар |
Зилола Мусаева Азиза Насриддинова Нателла Мадина Рашидова Мира Фатуллаева |
Тарихи
Жоним гуруҳи 1999-йилда Вагиф Зокиров таклифи билан ташкил этилган. Ўша вақтларда Азиза Насриддинова бастакор Вагиф Зогиров билан бирга ижод қилар эди. Зилола Мусаева эса бастакорнинг турмуш ўртоғи ҳисобланган Нателланинг дугонаси бўлган. Гуруҳ тузиш таклифини олган қизлар бу таклифни бироз ўйлаб кўришган, шундан сўнг Азиза ва Зилола Жоним гуруҳи номи остида биргаликда ижод қила бошлашган. 1999-йилнинг июл ойида гуруҳ Тарона реcордс лейбли билан шартнома имзолаган. Азиза Насриддинова ЁуТубедаги Нозим Толипов каналига берган интервюсида Тарона реcордс билан ҳамкорлиги ҳақида қуйидагича гапирган эди:
„Тарона реcордс“дан умуман ёрдам олмаганмиз. У фақатгина кассета, консерт ва радиода қўшиқларимиз бериб борилишига ёрдам беришган[4].
Гуруҳ ўз фаолиятини бошлаганидан икки ой ўтиб, „Ўтиб кетади“ номли илк албомини тақдим этган. Албомнинг асосий сингли ҳисобланган „Ўтиб кетади“ номли тарона эса ҳақиқий хитга айланиб, гуруҳнинг танилишига ёрдам берган. Шунингдек, улар 1999-йилда суратга олинган „Тоҳир ва Зуҳра“ филмида ҳам суратга тушишган. „Ўтиб кетади“ сингли эса ушбу филм учун саундтрек сифатида ишлатилган[5]. 2000-йилда улар „Тарона тақдимоти“ консерт дастурида илк бор саҳнага кўтарилиб, „Ўтиб кетади“ қўшиғини куйлашган[6]. Бироздан сўнг эса „Ўтиб кетади“ таронаси учун клип суратга олинган. Уларнинг 2000-йилда тақдим этган „Қарама кўзларимга“ қўшиғи ҳам катта машҳурликка эришган. 2001-йилнинг январ ойида Азиза гуруҳни тарк этган ва унинг ўрнини Нателла эгаллаган. Гуруҳ ушбу таркиби билан 9 ой ижод қилган. Ушбу вақт давомида улар Вагиф Зокиров билан биргаликда „Қарама кўзларимга“ треки учун клип суратга олишган. Шунингдек, „Тарона 2001“ мукофотини ҳам қўлга киритишган[7]. 2001-йилнинг охирида Зилола ҳам яккахон ижодини бошлаганидан сўнг, гуруҳ ўз фаолиятини якунлаган[7].
Дискографияси
Албоми
| Албом | Маълумотлари | Қўшиқлари |
|---|---|---|
| Ўтиб кетади |
|
1. Ўтиб кетади |
Видеографияси
| Йил | Номи | Режиссёр | Манба. |
|---|---|---|---|
| 1999-йил | Ўтиб Кетади | [3] | |
| 2000-йил | Ёндим | [8] | |
| 2001-йил | Қарама кўзларимга | Вагиф Зокиров | [3] |
2000 йил Ёмг'ир режиссор (режиссор Сcан Мулти)
2012 йил Севаман (Мадина Рашидова, Мадинна Файзуллаева)
Қайта ташкил этилиши
2010-йилда Шаҳзода (Зилола Мусаева) собиқ Жоним гуруҳини қайта ташкил этиш мақсадида кастинг ўтказган. Ушбу кастингда эса Тошкентлик Мадина Рашидова ва Самарқандлик Мира Фатуллаевалар ғолиб бўлишган. Кейин эса Шаҳзода продюсерлигида ушбу қизлар Жоним гуруҳи номи остида ижод қила бошлаган[3]. 2010-йилда улар собиқ Жоним гуруҳи томонидан куйланган „Уялмагин“ қўшиғини янги талқинда ижро этиб, янги гуруҳ сифатидаги илк ижод наъмунасини тақдим этишган[9]. Кейин эса „Ёндим“ ва „Қарама кўзларимга“ тароналарини ҳам ремейк қилишган. Ушбу қўшиқларга Ёдгор Носиров томонидан видеоклиплар ҳам суратга олиниб, омма эътиборига ҳавола қилинган. 2011-йилда Мира Фатуллаева гуруҳни тарк этган. Унинг ўрнига эса бошқа бир ижрочи олинган, аммо, гуруҳнинг фаолияти кўпга бормаган ва қайта ташкил этилган Жоним гуруҳининг фаолиятига ҳам якун ясалган[10].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „«Главным для нее были деньги и слава»: певица Азиза рассказала, как Шахзода стала причиной распада группы Жоним“ (Рус тилида). www.репост.уз. Қаралди: 17-октабр 2024-йил.
- ↑ „“Унинг учун пул биринчи ўринда эди”. Хонанда Азиза “Жоним” гуруҳининг тарқалишига Шаҳзода сабабчи экани ҳамда узоқ вақт “запрет”да бўлгани ҳақида“. www.дарё.уз. Қаралди: 17-октабр 2024-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „“Банкда ишладим, қизимни турмушга бердим ва энди ижодга қайтдим”. Собиқ “Жоним” гуруҳи хонандаси Азиза Насриддинова билан суҳбат“. www.дарё.уз. Қаралди: 17-октабр 2024-йил.
- ↑ „Тарона рекордс. Жоним гурухидан Зилола Шахзодага айланиши. Хонанда Азиза“. www.ёутубе.cом. Қаралди: 18-октабр 2024-йил.
- ↑ „Жоним гуруҳи - Ўтиб кетади ст. тоҳир ва зуҳра ( оффиcал cлип )“. www.ёутубе.cом. Қаралди: 18-октабр 2024-йил.
- ↑ „Тарона тақдимоти 2000-йил / Тарона такдимоти 2000-йил“. www.видеосашка.cом. Қаралди: 18-октабр 2024-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „"ЖОНИМ" гуруҳи #Жонимгуруҳи“. www.вк.cом. Қаралди: 18-октабр 2024-йил.
- ↑ „Жоним гуруҳи - Ёндим (Оффиcиал мусиc видео)“. www.ок.ру. Қаралди: 18-октабр 2024-йил.
- ↑ „ЖОНИМ ГУРУҲИ“. www.парвона.cом. 2025-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-октабр 2024-йил.
- ↑ „ЖОНИМ ГУРУҲИ“. www.муз.уз. Қаралди: 20-октабр 2024-йил.