Жонлантириш - одамларга хос бўлган хислатларни жонсиз предметлар, табиат ҳодисалари, ҳайвон, парранда, қуш кабиларга кўчириш орқали ҳосил бўладиган тасвир усули.

Жонлантириш — қ. Реанимация.[1]

Мисол:

                        Бунда қорнинг тагларида қиш,
                        Баҳор учун сўзлайди олқиш.

                                                                        (Ҳамид Олимжон)

                                                Эрта тонг шамоли сочларин ёйиб,
                                                Ёнимдан ўтганда сўраб кўраман.
                                                Айтадир: бир кўриб, йўлимдан озиб,
                                                Тоғу тошлар ичра истаб юрамен!

                                                                        (Чўлпон "Гўзал")

Турлари

Жонлантиришнинг 2 хил ко'риниши бор.

  • Ташхис - жонсиз нарсаларни жонлантириш. Ўзбек мумтоз шеʻриятида кўп қўлланувчи санʻатлардан бири ташхисдир. Табиат манзаралари, жонзотлар, ҳаётдаги турли буюмлар ва тушунчаларнинг инсонга хос бўлган фазилатлар, белгилар билан жонлантирилиб, шахсга мансуб хусусиятлар билан тўйинтирилиб берилиши шеʻрият илмида ташхис санʻати дейилади. Масалан, боғ, саҳро, булут, ёмғир, ҳилол, юлдуз, қуёш, гул, чумоли, оҳу, тун, сабо, май, қадаҳ, қалам, қоғоз ва ҳоказоларни инсонга хос бўлган хусусиятлар билан жонлантириш орқали шоир ўз асарида чиройли ва нафис образлиликка эришади.
  • Интоқ - нутқсиз нарсаларни нутқ эгаси сифатида тасвирлаш.

Мисол:

                        Шафтоли дер, кулиб: куз чоқлари
                        Шарбат билан лим-лим тўламун.
                        Емаган армонда, еган дармонда.
                        Минг дардингга шифо бўламан.
               Япроғига беркиниб олиб,
                - Суқинг кирар, кўп назар солма!
                Қизил юзларимдан бир ўпганнинг
                Армони йўқ, дер ёқут олма.

                                                                        (Уйғун "Куз қўшиқлари")

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил