„Жонли шляпа“ (русча: Живая шляпа) — рус ёзувчиси Николай Носов қаламига мансуб ҳикоя. Муаллиф ҳикояни 1938-йил ёзган. Асар бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган, Ҳикоя асосида филм ва мултфилм суратга олинган.

Жонли шляпа
Асл номи Живая шляпа
Муаллиф(лар) Николай Носов
Таржимон(лар) Ш. Бўтаев
Тил русча
Жанр(лар)и ҳикоя
Нашр этилган санаси 1938
Нашриёт „Юлдузча“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1988
Саҳифалар сони 16

Ҳикояни ўзбек тилига Ш. Бўтаев таржима қилган. Ўзбекча нашр 1988-йил Тошкент шаҳрида „Юлдузча“ нашриётида чоп этилган.[1]

Сюжети

Ҳикояда Васка исмли мушукча ва Вова ва Вадик исмли икки дўст ҳақида ҳикоя қилинади. Вова ва Вадик расм чизаётиб қандайдир шовқин бўлаётганини эшитадилар. Тепада турган шляпа қулаб тушади. Икки дўст шляпага яқинлашмоқчи бўлишса, у ҳаракатга келади.

Болалар қўрқиб кетадилар. Шляпага картошка улоқтириб кўрадилар. Пировардида қулаган шляпа остида мушукча қолганини англаб етадилар.

Қаҳрамонлари

  • Вова – бош қаҳрамон
  • Вадик – бош қаҳрамон, Вованинг дўсти
  • Васка – мушукча

Ўзбекча таржимаси

Асарни рус тилидан ўзбек тилига Ш. Бўтаев таржима қилган. Ўзбекча нашр 1988-йил Тошкент шаҳрида „Юлдузча“ нашриётида чоп этилган. Китоб расмларини Г. Ли чизган.

Бошқа тилларга таржималари

„Жонли шляпа“ ҳикояси яна поляк (полякча: Żйwй капелусз) (1954), эстон (эстонча: Элав каабу) (1958), олмон (олмонча: Дер лебенде Ҳут ) (1962), фрасуз (франсузча: Дрôле де чапеау) (1967), инглиз (инглизча: А Ливе Ҳат) (1971), фин (фин: Элäвä ҳатту) (1985), малагаси (малагасича: Сатрока маненжика) (1985) ҳамда ирланд (ирл.: Ан ҳата бео) (1988) тилларига таржима қилинган.

Манбалар

  1. ↑ „Жонли шляпа“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.

Ҳаволалар