Жонрид Абдуллахонов (ўзбекча: Жонрид Абдуллахонов; 1929-йил 3-март, Наманган — 2015-йил 29-март, Тошкент) — ўзбек шоири ва ссенарийнависи, драматург, муҳаррир, журналист.

Жонрид Абдуллахонов
Таваллуди 3-март 1929-йил
Вафоти 29-март 2015-йил(2015-03-29)
(86 ёшда)
Тошкент
Касби шоир, журналист, муҳаррир
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

Абдуллахонов 1929-йилда Наманганда оддий меҳнаткаш оиласида дунёга келган. Отаси Мухитдин Абдуллахонов Наманган драма театрининг асосчиларидан бири. 1942-йил октябр ойида Сталинград яқинида бедарак йўқолган. Фақат 2008-йилда Полша Қизил Хоч ташкилоти туфайли унинг тақдири маълум бўлди: у 1943-йил март ойида Германиянинг Сталаг 333 „Бенжаминоw“ асирлар лагерида вафот этган ва Варшава яқинидаги Биаłобрзеги қишлоғи яқинида дафн қилинди.

Онаси — Шаҳрибану Абдуллахонова, ўқитувчи, уруш йилларида (1943-йил) фронтга кетиб вафот этган.

Жонрид Абдуллахонов ўзининг илк шеърларини 12 ёшида Наманганнинг „Ленин болалари“ ва „Барабанчи“ шаҳар газеталарида чоп этган.

14 ёшли бола отасининг ғойиб бўлгани ва онасининг вафоти ҳақида фронтдан хабар олиб, пиёда Намангандан Тошкентга боради. Энг муҳими йўл-йўлакай М. Горкийнинг „Одамлар орасида“ асарини дилида инсценировка қилиб, „Алексей Пешков“ номи билан радиога келади. Жонрид ижоди худди шу асар билан бошланди. Бош ролни ҳам Жонрид — адиб, Жонрид — актёр бўлиб ижро этди. Ўзбекистон Республика радиосида „Пионер эрталиги“ кўрсатувида диктор бўлиб ишлайди.

1949-йилда кўплаб шеърлар ва „Алексей Пешков“ песаси муаллифи сифатида Ўрта Осиё Давлат университетининг (САГУ, кейинчалик Ленин номидаги давлат университети, ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) янги ташкил этилган журналистика факултетига имтиёзли тарзда қабул қилинади). Университетни 1954-йилда тугатган. 1960-йилда А. М. Горкий номидаги Адабиёт институти қошидаги Олий адабий курсни (Константин Паустовский курси) тамомлаган.

Сўнгра узоқ йиллар (узилишлар билан) Ўзбекистон радио ва телевидениеси адабий эшиттиришлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аппаратида бош муҳаррир, шунингдек, Ўзбекистон ССР Маданият вазирлигининг бош мутахассиси лавозимларида ишлади. Ойдин, Саид Аҳмад, Ҳамид Ғулом, Ҳаким Назир, Туроб Тўла, қолаверса, Константин Паустовский, Степан Злобин каби адиблар унга устозлик қилди

Абдуллахоновнинг 1960-йилларнинг бошларида „Труд“ газетасида чоп этилган „Жайхун бизга дўстми?“ мақоласида муаллиф сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга чақирган ва ҳали йирик муаммога айланмаган Орол денгизининг саёзлашишини тахмин қилган, бу эса ўша пайтда Ўзбекистон партия раҳбариятининг шов-шувига сабаб бўлди. Ушбу провокацион мақола чоп этилгани учун Ўзбекистон ССР партия раҳбарияти мақоласига кўра, Жонрид Абдуллахонов КПСС аъзолигидан чиқарилган.

1976—1982-йилларда — СССР Адабиёт фонди Ўзбекистон бўлими директори сифатида ишлади.

1956-йилдан СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 1991-йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди.

1964-йилда Абдуллахонов ссенарийси бўйича СССРда биринчи телефилм „Азизахон“ суратга олинди (режиссёр М. Мухамедов), у Марказий телевидениеда, кейин эса Ленинград ва Киевда намойиш этилди.

Абдуллахонов Меҳнаткашлар синфи ҳақидаги энг яхши асар учун („Тўфон“ романи учун) Бутуниттифоқ касаба уюшмалари марказий кенгаши ва СССР Ёзувчилар уюшмасининг Бутуниттифоқ ва энг яхши драматик асар республика танлови лауреатидир („Олов қалблар“ спектакли учун).

90-йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг „Ишонч“ газетаси таҳририятида Абдусамад тахаллуси номи билан фаолият кўрсатди.

"Меҳнат Шуҳрати" ордени билан мукофотланган[1].

29-март, 2015-йилда вафот этди ва Тошкентдаги „Минор“ қабристонига дафн этилди.

Тўпламлари

  • „Мактабдошларим“ (1952) (шеърий)
  • „Ҳикоялар“ (1956)
  • „Тўйга келинглар“ (1960)
  • „Чудесние минути“ (1960)
  • „Тонг ёришган соҳилда“ (1962) (ҳикоялар)

Уларнинг деярли ҳаммасида ёшларнинг, тенгдошларнинг ҳаёти, интилиши, муҳаббати ва ташвишлари ўз ифодасини топади. Унинг „Гулчеҳра“ (1962) қиссаси йўл ҳақида, қурилиш, бунёдкорлик ҳақида эди. Адибнинг биринчи йирик эпик асари — „Йўл“ (1964) романи ҳам худди шу йўл ҳақида ҳикоя қиларди. Шундан сўнг муаллифнинг кетма-кет „Борса келмас“ (И—ИИ китоб, 1978—1980), „Хонадон“, „Суиқасд“ (1991) каби романлари чоп этилди[2]. „Тўфон“ ишчилар синфи ҳаётидан ҳикоя қилса, „Борса келмас“ романида Орол муаммоси, она табиат муҳофазаси масалалари ўз ифодасини топган эди. Сўнгги „Суиқасд“ романида меҳнаткаш ҳақига хиёнат қилган, жамиятни маънавий-иқтисодий инқирозга олиб келган юлғич, порахўр ва кўзбўямачиларнинг афт-башараси фош этилади[3][4].

Манбалар

  1. ↑ „Абдуллахонов Жонрид Муҳитдинович“. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  2. ↑ „Жонрид Абдуллахонов (1929-2015)“. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  3. ↑ Собир Марвалиев. Ўзбек адиблари. Т.: „Фан“, 1993
  4. ↑ * Ўзбек зиёлиларидан — Жонрид Абдуллахонов (Wайбаcк Мачине сайтида 15-апрел 2016-йил санасида архивланган)

Ҳаволалар