Жонсаид Турдиев (1954-йил 20-июн, Тошкент вилояти, Бўка тумани – 2023-йил 21-октябр) – ишлаб чиқариш новатори, Ўзбекистон Қаҳрамони (1998).

Жонсаид Турдиев
Файл:Жонсаид Турдиев.жпг
Таваллуди 20-июн 1954-йил
Вафоти 21-октябр 2023-йил(2023-10-21)
(69 ёшда)
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Oʻzbekiston
Касби Ҳайдовчи
Фаолият йиллари 1970—2023
Мукофотлари Oʻzbekiston qahramoni

Меҳнат фаолияти

Меҳнат фаолиятини 1970-йилда Олмалиқ шаҳридаги 14-автобазада автосозловчи, ҳайдовчи бўлиб ишлашдан бошлаган. 1973—75-йилларда ҳарбий хизматда бўлган[1]. 1975-йилдан бошлаб Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг „Қалмоққир“ конида дастлаб экскаватор машинисти ёрдамчиси сифатида ишлайди. 1982-йилда машинистлик курсини тугатгач, 8 кубометр ҳажмли экскаватор машинисти бўлиб ишлай бошлади. Меҳнацеварлиги туфайли иш режасини мунтазам ошириб бажаришга эришди. У техника-энергетика ресурсларни тежамкорлик билан ишлатишда юқори кўрсаткичларга эришди, ўз экскаватори хизмат вақтини 12 йилдан 18 йилга узайтиришга эришган, кўплаб экскаваторчи шогирдлар етиштирган.

Мукофотлари

1998-йилда Жонсаид Турдиевга Ўзбекистон Қаҳрамони унвони ҳамда „Олтин Юлдуз“ медали билан мукофотланган[2].

Вафоти

Жонсаид Турдиев 2023-йил 21-октябр куни вафот этди[3][4].

Манбалар