Жоонас Эинари Колкка (талаффузи: Ёонас Колкка; 1974-йил 28-сентябрда туғилган) — Финландиялик нафақадаги профессионал футболчи, фаолиятининг асосий қисмида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган. Финландия, Голландия, Греция, Германия, Англия ва АҚШнинг бир қанча клубларида ўйнаган.

Жоонас Колкка
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жоонас Эинари Колкка
Таваллуд санаси 1974-йил 28-сентябр (1974-09-28) (52 ёш)
Таваллуд жойи Лаҳти, Финландия
Бўйи 1.74м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Реипас Лаҳти
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991—1993 Реипас Лаҳти 34 (19)
1993—1995 МйПа 43 (17)
1996—1998 Wиллем ИИ 68 (16)
1998—2001 ПСВ 78 (10)
2001—2003 Панатҳинаикос 45 (3)
2003—2004 Боруссиа М’гладбач 28 (2)
2004—2005 Cрйстал Палаcе 26 (3)
2005—2006 АДО Ден Ҳааг 31 (8)
2006—2007 Фееноорд 22 (3)
2007—2011 НАC Бреда 113 (8)
Миллий терма жамоа
1994—2010[1] Финландия 98 (11)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Лаҳти шаҳрида туғилган Колкка ўз фаолиятини Финландиянинг Веиккауслиига шаҳрида Реипас Лаҳти ва МйПа клублари билан бошлаган. 1995-йилда МйПа билан Финландия кубогини ютган, ўша йили Голландиянинг Wиллем ИИ жамоасига қўшилди. 1998-йилда Колкка 4 йиллик шартнома асосида Голландиянинг ПСВ Эиндҳовен клубига ўтди[2]. ПСВда икки марта лига чемпионлигини қўлга киритди ва УЭФА Чемпионлар лигасида ўйнашга муваффақ бўлди. 2001-йилда Грециянинг Панатинаикос жамоасига ўтди ва икки мавсум ўйнади. Грецияни тарк этгач, Колкка Германия Бундеслигасининг Боруссиа Мöнченгладбач ва Англия премер-лигасининг Cрйстал Палаcе клубларида бир мавсумдан ўйнади. Клубдаги фаолияти давомида „Энфилд“[3] ва „Олд Траффорд“да[4] ҳам гол урди[5]. 2005-йилда эркин агент бўлди. Нидерландияга қайтиб, АДО Ден Ҳааг билан бир йиллик шартнома имзолади. АДОдаги бир мавсумдан сўнг, 2006-йилнинг ёзида Голландиянинг Фееноорд жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади. Шартнома муддати тугаганидан кейин 2011-йил ёзигача НАC Бреда сафида ўйнади. 2011-йилда ўзининг собиқ клуби Wиллем ИИ билан шартнома имзолади. Жамоада ўйинчи ва клубнинг савдо менежери сифатида ишлади.

2012-йил 4-май куни Колкка Америка футболининг учинчи даражасидаги Техас Дутч Лионс билан уч ойлик шартнома имзолагани эълон қилинди. Клубдаги шартномаси тугаганидан сўнг, Колкка Голландияга қайтиб, собиқ клуби ПСВда ёшлар мураббийи сифатида ишлади.

Халқаро фаолияти

Колкка Финландия терма жамоасидаги дебютини 1994-йилнинг 26-октабрида Эстонияга қарши ўйинда ўтказган. 2010-йилгача Финландияниниг асосий таркиб ўйинчиси бўлган.

Фаолият статистикаси

Халқаро

Миллий терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар[6]
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Финландия 1994-йил 2 1
1995-йил 2 1
1996-йил 5 1
1997-йил 2 0
1998-йил 7 1
1999-йил 7 2
2000-йил 6 0
2001-йил 6 2
2002-йил 7 1
2003-йил 9 2
2004-йил 9 0
2005-йил 4 0
2006-йил 8 0
2007-йил 9 0
2008-йил 7 0
2009-йил 7 0
2010-йил 1 0
Жами 98 11
Баллар ва натижалар биринчи бўлиб Финландиянинг голлари рўйхатини кўрсатади, баллар устуни ҳар бир Колкка голидан кейин очкони кўрсатади.[7]
Жоонас Колкка томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 1994-йил 26-октябр Таллин, Эстония  Эстония 7—0 Дўстона
2 1995-йил 16-феврал Тринидад, Тринидад ва Тобаго.  Тринидад ва Тобаго 2—2 Дўстона
3 1996-йил 6-октябр Хелсинки, Финландия   Швейсария 2—3 1998-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
4 1998-йил 5-сентябр Хелсинки, Финландия  Молдова 3—2 УЭФА Евро-2000 саралаши
5 1999-йил 9-октябр Хелсинки, Финландия  Шимолий Ирландия 4—1 УЭФА Евро-2000 саралаши
6
7 2001-йил 15-август Хелсинки, Финландия  Белгия 4—1 Дўстона
8 2001-йил 5-сентябр Хелсинки, Финландия  Греция 5—1 2002-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
9 2002-йил 27-март Порту, Португалия  Португалия 4—1 Дўстона
10 2003-йил 7-июн Хелсинки, Финландия  Сербия ва Черногория 3—0 УЭФА Евро-2004 саралаши
11 2003-йил 11-октябр Тампере, Финландия  Канада 3—2 Дўстона

Ютуқлари

МйПа

  • Финландия кубоги: 1995-йил

ПСВ

  • Эредивизион: 1999-2000, 2000—2001

Финландия

  • Шимолий футбол чемпионати: 2000—2001[8][9]

Манбалар

  1. ↑ „Жоонас Колкка - Интернатионал Аппеаранcес“. Тҳе Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2012-йил 3-май.
  2. ↑ Дамстрöм, Анника. „Жоонас Колкан уудекси сеуракси ПСВ Эиндҳовен“ (фи). Ҳелсингин Саномат (1998-йил 16-феврал). Қаралди: 2022-йил 19-май.
  3. ↑ „Ливерпоол 3–2 Cрйстал Палаcе“. ББC (2004-йил 13-ноябр). Қаралди: 2009-йил 5-ноябр.
  4. ↑ „Ман Утд 5–2 Cрйстал Палаcе“. ББC (2004-йил 18-декабр). Қаралди: 2009-йил 5-ноябр.
  5. ↑ „Cрйстал Палаcе 3–3 Норwич“. ББC (2005-йил 16-апрел). Қаралди: 2009-йил 5-ноябр.
  6. ↑ „Колкка Жоонас“ (Финниш). паллолиитто.фи. 2012-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-март.
  7. ↑ „Колкка Жоонас“ (Финниш). Суомен Паллолиитто (Фоотбалл Ассоcиатион оф Финланд). 2011-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-август.
  8. ↑ „Финланд-Норwай|Лине-упс|“. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  9. ↑ „Тоурнамент табле“. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.