Jorjone
Жоржоне (Гиорқионе; асли Жоржо Барбарелли да Кастелфранко, Барбарелли да Cастелфранcо, 1476 ёки 1477, Кастелфранко — 1510, Венеция) — италиялик рассом, Венеция мактаби намояндаси; Юксак Уйғониш даври асосчиларидан. Табиат, инсон ва ҳаётга муҳаббатни кўтаринки руҳдаги ранг-тасвир асарларида ифодалаган Ж. ижодида тасвирий бутунликка, шаффоф нурсоя, бўёқ суртмалари воситасида инсон қиёфасини табиат (манзара) билан уйғунлашувига эришган. Диний мавзудаги ("Чўпонларнинг сиғиниши" ва б.) асарлар билан бир қаторда муҳим аҳамиятга эга бўлган дунёвий мазмундаги (асосан афсоналар асосида) асарлар ҳам яратган: "Юдиф" (тахминан 1502), "Уч файласуф", "Уйқудаги Венера" ва б. Ж.нинг бадиий мероси замондошлари томонидан кенг эътироф этилган, шогирдлари (Тициан ва б.) томонидан ривожлантирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |