Жорулла Файзуллаевич Файзуллаев (1924-йил 2-ноябр, Тошкент – 1992-йил 24-ноябр) – гилромеханик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1974). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1992), техника фанлари доктори (1971), профессор (1971). Ўрта Осиё университетини тугатган (1948). Тошкент тўқимачилик техникумида (1947—1953), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (1953—1960) ўқитувчи. Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институтида катта илмий ходим (1960); директор (1962—1963), директор ўринбосари (1966—1970), гидродинамика лаборатория бошлиғи (1961-йилдан).

Илмий ишлари суюқлик ва кўп фазали муҳитлар механикаси, гидродинамика, қон гидродинамикаси, суғориш гидродинамикасига оид. Х. А. Рахматулинцҳт кўп фазали муҳитлар ўзаро киришма ҳаракати моделига асосланиб, Файзуллаев аралашмалар ҳаракатига оид масалаларни назарий ва экспериментал ҳал қилди. Реологик хусусиятлари ҳар хил бўлган фазалардан иборат аралашмалар гидродинамикасига оид адабиётларда Рахматулин – Файзуллаев модели термини киритилди. Файзуллаев бир фазали гидродинамик моделларда Нютон суюклиги ва бошқа суюқликлар харакатига оид қатор масалаларни, ёпишқоқ ва ёпишқоқпластик суюқликлар (сув, нефт)нинг қувурлардаги оқимига бўлган қаршиликларни камайтириш тадбирини асослаб берди. Тошкентдаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.

Манбалар

  • Ламинарное движение многофазних сред в трубопроводах, Т., 1966; Гидродинамика одно и двухфазних сред и её практические приложения (в соавторстве), Т., 1980; Гидродинамика пулсируюших потоков (в соавторстве), Т., 1986.