Joseph Erlanger

Эрлангер Жозеф (1874.5.1, Сан-Франсиско — 1965-йил, 12-май, Миссури штати) — америкалик физиолог, электрофизиология асосчиларидан. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси. Калифорния университетини тугатган (1895). Жонс Хопкинс университетида (190006) ишлаган. Висконсин штати университети (1906—10), СентЛуис (Миссури) Вашингтон университети физиология бўлими бошлиғи ва профессор (1910—46). Э. электрон оссиллограф ёрдамида нерв ҳужайралари ва толаларидаги биоэлектрик ҳодисаларни ўрганган, юрактомир физиологияси соҳасига муносиб ҳисса қўшган; "Юрак блокадаси" (миокард бирор бўлагининг қўзғалишни ўтказиш хусусиятининг ёмонлашуви ёки тўла йўқолиши) табиатини тадқиқ этган. Нобел мукофоти лауреати (1944)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |