Joseph Louis Gay-Lussac
Жосепҳ Лоуис Гай-Луссаc (1778.6.12, Сан-Леонар - 1850.9.5, Париж) — франсуз кимёгари ва физиги. Париж фанлар академияси аъзоси (1806), Петербург фанлар академиясининг хорижий фахрий аъзоси (1826).
1802-йилда Далотондан мустақил равишда газларнинг иссиқдан кенгайиш қонунини кашф этди (қаранг Гай-Луссаc қонунлари. 1808-йилда газларнинг ўзаро бирикишида ҳажмий нисбатлар қонунини ва шу йили Л. Тенар билан ҳамкорликда ўювчи натрий ва калий ишқорларини темир қириндиси иштирокида қиздириб, натрий ва калий олиш усулини ишлаб чиқди. Биринчи бўлиб 1811-йилда соф сианид кислота ҳосил қилди. Гей-Луссак тузларнинг сувда эрувчанлик диаграммасини тузиб, аналитик кимёда ҳажмий анализ усуллари (титрлаш, алкалиметрия, ацидиметрия)ни жорий қилди. 1827-йил сулфат кислота ишлаб чиқаришнинг нитроза усулини такомиллаштирди; сулфат кислота заводларининг қўрғошин камераларида ҳосил бўладиган азот оксидларини юттириш учун махсус миноралар қуришни таклиф этди ва уларни ишга туширди. Гигрометр, спиртометр, барометр, термометр, насосга ўхшаш бир қанча асбобларни ихтиро қилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |