Josuslik

Жосуслик — давлат хавфсизлигига қарши жиноят; шахснинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиш, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиш ёки тўплаш. Давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ижтимоий, иқтисодий ёки ҳарбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. Ж. ўта оғир жиноят ҳисобланиб, жуда кўп мамлакатларда бундай жиноят учун узоқ муддатга озодликдан махрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Уз.Р да қонунга кўра, Ж. республика суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш ҳисобланиб, у давлатга хоинлик қилиш деб баҳоланади. Бу хилдаги жиноят учун 10 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан махрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилишта жалб этилган шахс, башарти ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақида ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, жавобгарликдан; ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши ҳақида ҳокимият органларига маълум қилиб, жиноят очилишига фаол ёрдам берган шахс, башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод этилади (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 160-модда).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |