Jotto di Bondone

Жотто ди Бондоне (Гиотто ди Бондоне, 1266 ёки 1267, Колледи Веспиняно — 1337, Флоренсия) — италиялик рассом, Уйғониш даври Европа рассомлик санъатида реализм асосчиси. Ўрта асрлар диний рисоладаги қонунлар билан алоқани узган Жотто диний лавҳаларга дунёвийлик бахш этган, диний мавзуларни ўта ҳаётийлик билан талқин этган: Падуядаги дел Арена капелласи (1304—06), Флоренсиядаги Санта-Кроче черкови (тахминан 1320—25) фрескалари образларининг ички қудрати ва улуғворлиги, композиция қурилиши, қатъий колорити билан диққатга сазовор. Жотто о'з асари "Мария ва Елизаветтанинг учрашуви" фрескасида қаҳрамонларини о'тмишдошлари каби ҳаракациз эмас, балки фаолиятда тасвирлайди. Жотто асарларида сюжетнинг мазмуни ҳамиша лирик кайфият билан мужассамлашгани хусусиятлидир. Ж. ижоди кўпгина йирик рассомлар (Мазаччо, Микеланжело ва б.)га сезиларли таъсир кўрсатган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |