Жоурнал оф Медиа Эcономиcс
Жоурнал оф Медиа Эcономиcс — медиа иқтисодиёти соҳасига ихтисослашган, ҳар чоракда нашр этиладиган, тақриздан ўтказиладиган илмий журнал. У Роутледге нашриёти томонидан чоп этилади.
| Йўналиш | Медиа иқтисодиёти |
|---|---|
Кўриб чиқилган |
ҳа |
| Тил | инглиз тили |
| Таҳрирчи | Мичел Cлемент, Жан У. Беcкер |
| Нашр тафсилотлари | |
| Тарихи | 1988–ҳозиргача |
| Нашриёт |
Роутледге |
| Частота | Ҳар чоракда |
Та'сир омили |
0.417 (2018) |
| ИСО 4 | Бу ердан топасиз |
| Индексланиши | |
| ЛCCН | сф96090646 |
| ОCЛC но. | 18128413 |
Журнал медиа иқтисодиёти, медиа сиёсати, медиа менежменти, эконометрика, медиа стратегияси, кўнгилочар индустрия маркетинги, инновацион менежмент, рақамли медиа ҳамда технологиялар менежментига оид илмий тадқиқотларни эълон қилади.
Журнал 1988-йилда Роберт Г. Пиcард томонидан асос солинган. Ҳозирги бош муҳаррирлари Ҳамбург университети профессори Мичел Cлемент ҳамда Кüҳне Логистиcс Университй профессори Жан У. Беcкер ҳисобланади.
Мақсади ва қамрови
Жоурнал оф Медиа Эcономиcс медиа иқтисодиёти ва оммавий коммуникация сиёсатига оид назарий ҳамда амалий тадқиқотларни чоп этади. Журнал оммавий ахборот воситалари бозори, медиа корхоналари, иқтисодий сиёсат ва медиа институтлари фаолиятига бағишланган мақолаларни қабул қилади.
Журнал иқтисодиёт, медиа тадқиқотлари ва бошқа турдош фанлар кесишмасида олиб борилган эмпирик ҳамда назарий тадқиқотларни нашр этишга алоҳида эътибор қаратади.
Идеа Форум
Журнал таркибидаги Идеа Форум бўлимида медиа иқтисодиётининг янги ва долзарб йўналишларига бағишланган мақолалар чоп этилади. Ушбу бўлимда CОВИД-19 пандемиясининг медиа саноатига таъсири каби янги пайдо бўлган мавзуларга оид назарий ва эмпирик тадқиқотлар ҳам ёритилади.
Мукофотлари
Журнал ҳар икки йилда бир марта медиа иқтисодиёти соҳасининг ривожига катта ҳисса қўшган олимларга Жоурнал оф Медиа Эcономиcс Аwард оф Ҳонор мукофотини топширади.
Шунингдек, олдинги календар йилида чоп этилган энг яхши илмий мақола учун Жоурнал оф Медиа Эcономиcс Бест Папер Аwард мукофоти берилади. Мукофотлар Wорлд Медиа Эcономиcс Cонференcе доирасида топширилади.