Ёван Жокич (сербча: Јован Ђокић; 1992-йил 13-август, Брус, Югославия) – сербиялик профессионал футболчи, Ўзбекистоннинг „Нефтчи“ футбол клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланади.

Жован Đокиć
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жован Đокиć
Таваллуд санаси 1992-йил 13-август (1992-08-13) (34 ёш)
Таваллуд жойи Брус, ФР Югославиа[1]
Бўйи 1.86 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 23
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2016 Жавор Иванжиcа 117 (6)
2012 →  Рудар Костолаc 10 (1)
2017 Атирау 30 (0)
2018 ОКМК 31 (11)
2019 Локомотив 24 (1)
2020—2021 ОКМК 48 (6)
2022—2024 Навбаҳор 72 (9)
2025— Нефтчи 28 (4)
Миллий терма жамоа‡
2017 Сербия 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 16-март учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2017-йил 29-январ учун)

Фаолияти

Клуб миқёсида

Профессионал фаолиятини 2011-йилда „Явор“ клубида бошлаган. 2012-йилда у „Рудар Костолац“ клубига ижарага ўтади.

2017-йил бошида у Қозоғистоннинг „Атирау“ футбол жамоасига бориб қўшилади[2]. Қозоғистондаги фаолиятидан сўнг 2018-йилдан буён Ўзбекистон чемпионатининг АГМК, Локомотив (Тошкент) клубларида ўйнаган ҳамда 2022-йилдан буён Навбаҳор футбол клубида тўп суриб келмоқда[3][4]. Навбаҳор жамоаси таркибида уч мавсум давомида 98 та ўйинда иштирок этган 12 та гол муаллифи бўлган. Бу даврда Жован икки бор Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борган.

2024-йил 9-деакбрда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

Миллий терма жамоа

2017-йилда у Сербия терма жамоасида АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида ўз дебют ўйинини ўтказган.

Ютуқлари

Явор
  • Сербия Биринчи Лигасида кумуш медали соҳиби: 2014/15 мавсум
  • Сербия кубоги финалчиси: 2015/16 мавсум
Атирау
  • Қозоғистон кубоги финалчиси: 2017-йил
ОКМК
Локомотив
Навбаҳор
Нефтчи

Манбалар

  1. ↑ „Джокиc, Жован“ (Сербиан). србижафудбал.cом. Қаралди: 2017-йил 15-январ.
  2. ↑ „«Атырау» подписал Джокича“. Спорц.кз (21 января 2017). 14-июн 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2022-йил.
  3. ↑ „ФК «Навбахор» находится в процессе усиления состава, будет еще больше трансферов“ (Русча). спорц.уз (3-январ 2022-йил). Қаралди: 28-ноябр 2022-йил.
  4. ↑ „Йован Жокич «Навбаҳор» билан шартномасини узайтирди“ (2024-йил 8-январ). 2024-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-январ.

Ҳаволалар