ЖОВАНОЛИ (Гиовагноли) Раффаэлло (1838.13.3 - Рим - 1915.15.8) -италян ёзувчиси. Рисоржименто қатнашчиси, Ж. Гарибалди сафдоши бўлган. Ж.нинг Қадимги Рим ҳақидаги "Плаутилла" (1878), "Сатурнино" (1879), "Мессалина" (1855) ва б. тарихий романларида мустабид тузумга қарши романтик кураш оҳанги жаранглаб туради. Мил.гача бўлган И асрдаги қуллар ва гладиаторларнинг қўзғолони ҳақидаги "Спартак" (1874) романи Ж.га шуҳрат келтирди. Бу роман бир оз сентиментал рухда ёзилганига қарамасдан, қад. ўтмишда зулмга қарши курашган исёнкор образини улуғлайди. Муаллиф романида ижтимоий адолат ва тенг ҳуқуқлик учун курашга даъват этади. Ж.нинг "Спартак" романи Рустам Абдураҳмонов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1970).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил