Jovenel Moïse
Жовенел Моïсе (гаити креол Jovenel Moïse — талаффузи: Жовенел Моиз); Гаитилик бизнесмен ва сиёсатчи. 2017-йил 7-февралдан 2021-йил 7-июлгача Гаити президенти.
Таржимаи ҳоли
Жовенел Моïсе Гаитининг Шимоли-Шарқий департаментидаги Троу ду Норд шаҳрида туғилган. Отаси савдогар ва фермер, онаси тикувчи бўлган. 1974-йил Порт-о-Пренс шаҳрига кўчиб ўтишганидан кейин, Жовенел ўша ерда таълим олган[1].
1996-йил мактаб давридан бери қиз ўртоғи бўлган Мартине Мариэ Éтиэнне Жосепҳга уйланган. Уларнинг учта фарзанди бор. Уйланган йили пойтахтдан Порт-де-Пе шаҳрига кўчиб ўтган ва у ерда ўзининг биринчи, ЖОМАР Ауто Парц компаниясига асос солган. Шимоли-Ғарбий департаментда банан плантациясига эга бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишлари билан ҳам шуғулланган. 2001-йил Гаитининг Шимоли-Шарқий ва Шимоли-Ғарбий департаментларида гидроэлектростансия ва сув тармоқларини қурган[1].
2004-йил Шимоли-Ғарбий департаментнинг Савдо ва Саноат Палатаси (CCИНО) аъзоси бўлган. Кейинроқ шу палата раиси, ундан кейин эса Гаити Савдо ва Саноат Палатаси (CCИҲ) бош котиби бўлган. 2008-йил Шимоли-Ғарбий департаментнинг 10 та муниципалитетига қуёш ва шамол энергиясини етказиб берган Cомпагниэ Ҳаïтиэнне д’Энергиэ С.А. (CОМПҲЕНЕР С. А.) энергетик компаниясига асос солган. 2012-йил Гаитида биринчи қишлоқ-хўжалик моллари эркин савдо ҳудуди ташкил этилишига асос бўлган Агритранс компаниясига асос солган.
Суиқасд
2018-йил 17-октабрда Жеан-Жаcқуэс Дессалинес вафотининг 212 йиллиги тадбирида Жовенел Моïсе номаълум шахслар томонидан ўққа тутилади. Моïсенинг ўзига жиддий шикаст етмайди, унинг уч нафар қўриқчиси жароҳатланади[2][3].
Ўлдирилиши
2021-йил 7-июл куни Палеринадаги Гаити президенти қароргоҳига ҳужум амалга оширилди. Жовенел Моïсе „колт“ русумли пистолетдан отиб ўлдирилди, айрим манбаларга кўра, унга автоматдан ҳам ўқ узилган[3] [4][5]. Хотини Мартине Моïсе ҳужум вақтида олган жароҳатлари оқибатида шифохонага ётқизилган[3][6][7]. Президентнинг ўлдирилиши оқибатида мамлакатда икки ҳафталик мотам ва ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Моïсени ўлдирганликда айбланиб бир неча киши қўлга олинди, мамлакат бош вазирининг сўзларига кўра, жиноятчилардан айримлари инглиз ва испан тилларида гаплашишган[8].
Венесуэла миллий ассамблеяси спикери Хорхе Родригесга кўра, Гаити президентини ўлдиришда алоқадор бўлган «CТУ Сеcуритй» қўриқлаш фирмаси яна бир давлат раҳбарига қилинган суиқасдда иштирок этган. Ушбу қўриқлаш фирмасига Антонио Итригато бошчилик қилади. 2018-йилда Венесуэла президенти Николас Мадурога ҳам суиқасд амалга оширган. Мамлакат миллий ассамблеяси спикерининг та’кидлашича, бу ҳақда етарли ҳужжатлар мавжуд[9]. Аммо марҳумнинг рафиқаси Мартине Моïсе ёлланма қотиллар қотилликни молиялаштира олмасди, қотилликни мамлакатдаги олигархлар уюштирган, деб ҳисоблайди. Бундай деб ўйлашига қотиллик юз берган куни қароргоҳни қўриқлаган 50 чоғли қўриқчилардан бирортаси ҳатто жароҳат ҳам олмагани сабаб эканини айтади[10].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Жовенел Моïсе : ун энтрепренеур нé — Қуотидиэн Ле Натионал“ (деадлинк). 2016-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-декабр. „архив нусхаси“. 2016-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Убит президент Гаити Жовенель Моиз“ (ру). Медуза. Қаралди: 2021-йил 7-июл.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Гаити президенти ўз қароргоҳида отиб ўлдирилди“. Бугун.уз. Қаралди: 2021 йил 7 июль.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ле прéсидент Жовенел Моïсе ассассинé чез луи пар ун cоммандо армé“. Ле Ноувеллисте. 7-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июл 2021-йил.
- ↑ „Ҳаïти : ле прéсидент Жовенел Моïсе ассассинé пар ун cоммандо“. Либéратион. 7-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июл 2021-йил.
- ↑ „Ҳаïти : ле прéсидент Жовенел Моïсе ассассинé“. Франcе 24 (7-июл 2021-йил). 7-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июл 2021-йил.
- ↑ „Ҳаитиан Пресидент Жовенел Моисе ассассинатед овернигҳт ат привате ресиденcе“. Франcе24 (7-июл 2021-йил). 7-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июл 2021-йил.
- ↑ „Гаити президентини ўлдиришда гумонланаётганлар қўлга олинди“. Бугун.уз. Қаралди: 2021 йил 8 июль.[сайт ишламайди]
- ↑ „Гаити президентини ўлдирганлар яна бир давлат раҳбарига қарши суиқасдга алоқадорлиги айтилди“. Бугун.уз. 2021-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 14 июль.
- ↑ „Гаити президентининг рафиқаси турмуш ўртоғини ким ўлдирганини айтди“. Бугун.уз. 2021-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 31 июль.