Жохор-бару

Жохор-бару — Малайзиядаги шаҳар. Жоҳор штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 330 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Малакка ярим орол жанубидаги порт. Сингапур ш. билан темир ё'л орқали боғланган. Каучук қайта ишланади, тахта тилиш, машинасозлик корхоналари мавжуд. Резинатехника, тери буюмлари, поябзал, кокос мойи, ананас консервалари ишлаб чиқарилади. Ботаника боғи бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил