Joynamoz

Жойнамоз (форсча: جانماز, Жāнамāз) – намоз ўқиладиган тўшама. Жойнамоз ибодат вақтида кишини бу дунёдан ажратувчи омил, деб тасаввур қилинади.
Тарихи
Жойнамоз устида намоз ўқиш илк ислом даврида кенг тарқалмаган, ерда, бўйрада ҳам ўқилаверган. Жойнамоз бўлмаган тақдирда турли покиза буюмлардан (масалан, чопон, рўмол, шолча, қийиқ, мато ва шу кабилар) жойнамоз сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозир жойнамоз кенг кўламда қўлланилишидан қатъи назар, зарурат тақозо қилган пайтларда пок тупроқ ёки ўтлоқ устида ибодат қилиш мумкинлиги назарда тутилиши лозим. Жойнамоз атамаси Қуръонда тилга олинмаган. Жойнамоз тайёрлаш мусулмон мамлакатларида амалий санъатнинг анъанавий йўналишларидан бири ҳисобланади. Жойнамоз матодан тўртбурчак шаклида тайёрланади, кашталар тикиб безатилади. Кашта мужассамоти меҳроб шаклида ҳошияланган ислимий нақшлардан иборат. Матодан безаксиз тайёрланган жойнамознинг бош томонига рамзий меҳроб шакли тикилади, намоз ўқиш пайтида бу шакл Макка (қибла) томонга қаратилади. Ҳозирги пайтда турли ҳажмда гилам жойнамозлар ҳам тайёрланмоқда[1].
Тасвирлар
- Турк жойнамозлари
- Озарбайжон жойнамозлари
-
ХВИ аср[2]
-
ХИХ аср
- Татар жойнамозлари
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Жойнамоз“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ж-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „Л. Керимов. Азербайджанский ковер. Том ИИ“. 2013-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-апрел.
Ҳаволалар
Викиомборда „Жойнамоз“ мавзуси бўйича медиафайллар бор..
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |