Jozefina Topalli
Жозефина Топалли (собиқ фамилияси Чоба) - Албания сиёсатчиси бўлиб, 1963-йилда 26-ноябрда таваллуд топган. 2005-йил 2-сентабрдан 2013-йил 9-сентабргача Албания парламенти раиси сифатдиа фаолият юритган. У Албания Демократик партиясининг вице-президенти унвонига эга бўлган. Топалли турмуш қурган бўлиб, унинг иккита фарзанди бор.
| Жозефина Топалли | |
|---|---|
|
| |
| Албания парламентининг 35-раиси | |
|
Мансаб даври 2005-йил 2-сентябр – 2013-йил 9-сентябр | |
| Президент |
Алфред Моисиу Бамир Топи |
| Бош вазир | Сали Бериша |
| Вориси | Илир Мета |
| Парламент а'зоси | |
|
Мансаб даври 1996-йил 26-май – 2017-йил 8-сентябр | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1963-йил 26-ноябр Шкодëр, Албания |
| Миллати | Албаниялик |
| Сиёсий партияси | Албаниянинг демократик партияси |
| Болалари | Тонй Топалли[1] |
Аввалги касбий фаолияти
Жозефина Топалли Шкодрадаги Луигж Гуракуки университетини математика ва ҳуқуқ бўйича икки мутахассислик бўйича тамомлаган. Кейинчалик у Италиянинг Падуа университетида халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олади ва Тирана университетида Давлат бошқаруви ва Европа тадқиқотлари бўйича магистрлик даражасини олади. 2010-йилда Тирана университетида „Мамлакатнинг Европа интеграцияси жараёнида миллий парламентнинг роли“ мавзусидаги диссертацияси билан фан номзоди илмий даражасини қўлга киритади. Бундан ташқари, у инглиз, рус, франсуз ва италян тилларини яхши ўрганган[2].
1992-йилдан 1995-йилгача Шкодëр шаҳридаги Савдо палатасида фаолият юритган. 1995 ва 1996-йилларда Шкодрадаги Луигж Гуракуқи университетида канслер ва ўқитувчи бўлиб бўлган. Топалли 1996-йилдан бери миллий қонун чиқарувчи орган аъзоси ҳисобланади. 2005-йилда Топалли Албания Республикаси ассамблеяси Президент этиб сайланди ва 2009-йилда ўз лавозимида қолди
Сиёсий фаолияти
1996-йилги Албания парламент сайловларида Топалли Албания Демократик партияси депутатлигига сайланди ва кейинчалик у тўрт марта сайловда галаба қозониб яна қайта сайланади. Бундан ташқари, у ижтимоий масалалар, соғлиқ ва оила масалалари қўмитасининг аъзоси ва Болалар қўмитаси вице-президенти бўлиб хизмат қилган. 1996-йилдан буён Топалли Албания Демократик партиясининг вице-президенти бўлиб фаолият юритмоқда.
Парламент раиси
Жозефина Топалли Албания парламенти тарихидаги биринчи аёл ва 1991-йилдан бери плюралистик парламент тарихидаги Албания Республикаси парламентининг олтинчи раиси. У 2005-йил сентабр ойида ўз вазифаларини зиммасига олди ва 2009-йил сентабрда иккинчи тўрт йиллик мандат учун Парламент раиси этиб қайта сайланди. Топалли бундан олдин ўтказиладиган икки кенгашда (1997-2001; 2001-2005- йилларда) қонун чиқарувчи кенгаш раисининг ўринбосари бўлиб хизмат қилган.
2005-йил сентабр ойида Албания Ассамблеяси аъзоси сифатида қасамёд қабул қилиш маросимидаги сўзлаган нутқида Жозефина Чоба Топалли мухолифат тарафдори бўлишга қатъий қаршилигини таъкидлади.
Парламент дипломатияси доирасида Албания парламенти аъзоси Жозефина Топалли Албания сиёсий ҳаётига янгилик киритди, шунингдек, Албания ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Барқарорлик ва бирлашма тўғрисидаги битимни Европа Иттифоқи давлатлари парламентлари томонидан тасдиқланишини тезлаштириш билан шуғулланди. Албаниянинг Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги НАТО протоколлари ҳам шунинг қамровида эди. У Косово Республикасини ҳам тасдиқланиши учун таъсир ўтказишдан тўхтамайди.
Унвонлари
Муваффақиятли карераси ва сиёсий ва парламентдаги иштироклари учун Жозефина Топалли 2010-йилда НАТО Ассамблеяси Италия парламент делегацияси президенти Сергиё Де Грегорио томонидан юборилган халқаро Ўрта ер ўрта ер денгиз форуми томонидан мукофотланган „Орта ер денгизга оид мукофот“ билан тақдирланди[3][4].
Жозефина Топалли УНИСЕФ Албаниядаги идораси томонидан УНИCЕФнинг мамлакатдаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича биринчи элчиси деб эълон қилинди.
Сиёсий фаолиятида қўшган қимматбаҳо ҳиссаси учун Топалли Санкт-Петербург Қонунчилик Ассамблеяси раиси Вадим Тулапанов томонидан „Фаҳрий медал“ билан тақдирланди.
Шунингдек, Топалли Парламент раиси сифатида Милоннинг католик университети томонидан "Милленниум Пеаcе Аwард: Cавалиэре пер ла Паcе" халқаро унвонини олган.
2012-йил апрел ойида Шимолий Македониянинг Čаир шаҳарчаси Топалли хонимга „Фаҳрий фуқаро“ унвонини берди.
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Дебате 2007парл.гc.cа (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-24 санасида архивланган)
- ↑ „Жозефина Топалли « Партиа Демократике э Шқиперисе“ (Албаниан). Демоcратиc Партй оф Албаниа. 2010-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-март.
- ↑ „Медитерранеан Аwард“. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Мемориаэ - 2а Эдизионе“. www.фондазионемедитерранео.орг. Қаралди: 2024-йил 8-май.
| Сиёсий идоралар | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Албания Парламенти раиси 2005–2013 |
Кейингиси |