Жуан Марcос Фойтҳ (1998-йил 12-январда туғилган) — аргентиналик профессионал футболчи, Испаниянинг „Вилярреал“ клуби ва Аргентина терма жамоаси ўнг қанот ва марказий ҳимоячиси.

Жуан Фойтҳ
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жуан Марcос Фойтҳ[1]
Таваллуд санаси 1998-йил 12-январ (1998-01-12) (28 ёш)[2]
Таваллуд жойи Ла Плата, Аргентина
Бўйи 1.88 м[3]
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Вилларреал
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000-2017 Эстудиантес
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017 Эстудиантес 7 (0)
2017-2021 Тоттенҳам Ҳоцпур 16 (1)
2020-2021 → Вилларреал (лоан) 16 (0)
2021- Вилларреал 29 (1)
Миллий терма жамоа
2017 Аргентина У20 12 (0)
2018- Аргентина 16 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 9-ноябр учун)

Профессионал фаолиятини ўз шаҳрининг „Эстудиантес“ клубида бошлаган, у "Тоттенхем" да Премер-лигада, „Вилярреал“да эса Ла Лигада ўйнаган. У „Вилляреал“ клуби билан 2021-йилда УЭФА Европа лигасида ғолиб чиққан.

Фойт Аргентина терма жамоаси сафида 2018-йилда дебют қилган ва 2019-йилги Америка Кубогида жамоаси билан учинчи ўринни эгаллаган.

Клублардаги фаолияти

Эстудиантес

Буэнос-Айрес провинсиясининг Ла Плата шаҳрида туғилган Фойт ўз фаолиятини туғилиб ўсган жойидаги клуб „Эстудиантес де Ла Плата“ билан бошлаган[4]. У бир неча йил Ёшлар академиясида дастлаб ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнади, сўнгра 16 ёшга тўлгунга қадар марказий ҳимоячи ампуласига ўтди[5]. У ўзининг биринчи профессионал шартномасини 2017-йилнинг январида имзолаган, бу эса уни клуб сафида 2019-йилнинг июнигача қолишига сабаб бўлган[6]. Примерадаги дебютини 2017-йилнинг 19-мартида, Патронато клубига қарши ўтказди[7]. У яна олти марта лигада ўйнади ва Судамерикана кубогида ҳам иккита ўйин ўтказди[8].

Тоттенхем Ҳоцпур

Фойт 2017-йилнинг 30-августида, беш йиллик шартнома асосида, 8 миллион фунт стерлинг эвазига "Тоттенхем" клубига ўтди[9][10]. У 19-сентябр куни „Тоттенхем“ — „Барнсли“ ЭФЛ кубоги баҳсида ўз дебютини ўтказди[11].

Фойт Премер-лигадаги дебютини 2018-йилнинг 3-ноябрида"Вулверхемптон" жамоасига қарши сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда амалга оширди[12]. Ўзининг навбатдаги лига ўйинида, „Кристал Пелас“ клуби меҳмони бўлганида, у фаолиятидаги илк голини уриб, „Тоттенхем“ га ғалаба тақдим этди[13]. 2019-йил 4-май куни, у Тоби Алдервейрелд ўрнига танаффусда майдонга тушди ва уч дақиқадан сўнг „Борнмут“ клуби ҳимоячиси Жек Симпсонга нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди[14].

Вилярреал

2020-йил октябр ойида, Фойт „Тоттенхем“ билан 2024-йилгача янги шартнома имзолади ва кейин Испаниянинг „Вилярреал“ клубига ижарага берилди[15]. 22-октябр куни ўз дебютини ўтказди ва УЭФА Европа Лигаси гуруҳ босқичида Туркиянинг „Сивасспор“ жамоасига қарши ўйинда (5:3) ғалаба қозонди[16]. У турнирда яна 11 та ўйин ўтказди[17].

Фойт 2021-йилнинг июн ойида „Вилярреал“ билан 15 миллион евро эвазига беш йиллик тўлиқ шартнома имзолади[18]. У мураббий Унаи Эмери учун ўнг қанотдаги асосий ўйинчига айланди[19].

Халқаро фаолияти

Фойт 2017-йилда Аргентинанинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси сафида тўп сурган. У ёшлар терма жамоаси сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди: тўққизтаси 2017-йилда Эквадорда ўтказилган Жанубий Америка ёшлар футболи чемпионатида ва яна учтаси 2017-йилги ФИФА У20 Жаҳон чемпионатида[20].

Фойт 2018-йил октябр ойида ўтказиладиган бир қатор ўртоқлик ўйинлари учун Аргентина терма жамоасига илк бор чақирув олди[21]. У 16-ноябр куни Мексикага қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилди ва Аргентинага 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди. Ундан ташқари, у ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва бу ўйиндаги ўйини учун кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди[22][23]. Фойт 2019-йилги Америка Кубогида жамоага чақирилган ва мусобақадаги илк ўйинини Қатарга қарши ўтказган[24]. У яна учта баҳсда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади[25] ва учинчи ўрин учун Чилига қарши баҳсда улар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди[26][27].

Шахсий ҳаёти

Аргентинада туғилган Фойт асли полшалик ва Полша паспортига эга ҳисобланади[28]. Унинг бобоси ва бувисининг фамилияси Фожт деб ёзилган бўлиб, Аргентинага келганида улар ўзгартирилган[29].

Фойт 2019-йил июл ойида Аргентинанинг Ла-Плата шаҳрида ўзининг узоқ йиллик маъшуқаси Ариана Алонсога уйланди[30].

Фаолиятидаги статистикаси

Клуб

2022-йилнинг 12-ноябригача бо'лган о'йинлар
Клублар сафидаги ўйинлар, голлар, мавсумлар ва мусобақалар
Жамоалар Мавсумлар Лига Миллий кубок Лига кубоги Минтақавий Бошқа Умумий
Дивизёнлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Эстудиантес 2016-17 Аргентине Примера Дивисиóн 7 0 0 0 — 2[изоҳ 1] 0 — 9 0
Тоттенҳам Ҳоцпур 2017-18[31] Премиэр Леагуэ 0 0 5 0 2 0 1[изоҳ 2] 0 — 8 0
2018-19[32] Премиэр Леагуэ 12 1 2 0 1 0 2[изоҳ 2] 0 — 15 1
2019-20[33] Премиэр Леагуэ 4 0 0 0 0 0 3[изоҳ 2] 0 — 7 0
Умумий 16 1 7 0 3 0 6 0 — 30 1
Вилларреал (лоан) 2020-21 Ла Лига 16 0 4 0 — 12[изоҳ 3] 1 — 32 1
Вилларреал 2021-22 Ла Лига 25 1 2 0 — 10[изоҳ 2] 0 1[изоҳ 4] 0 38 1
2022-23 Ла Лига 4 0 1 0 — 1[изоҳ 5] 0 — 6 0
Умумий 45 1 7 0 — 23 1 1 0 76 2
Умумий кўрсаткич 68 2 14 0 3 0 31 1 1 0 115 3
  1. ↑ Аппеаранcе(с) ин Cопа Судамериcана
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Аппеаранcе(с) ин УЭФА Чампионс Леагуэ
  3. ↑ Аппеаранcе(с) ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  4. ↑ Аппеаранcе ин УЭФА Супер Cуп
  5. ↑ Аппеаранcе(с) ин УЭФА Эуропа Cонференcе Леагуэ

Халқаро

2022-йилнинг 16-ноябригача бо'лгам о'йинлар[34]
Терма жамоа сафидаги ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йиллар Ўйинлар Голлар
Аргентина 2018 1 0
2019 9 0
2020 1 0
2021 2 0
2022 3 0
Жами 16 0

Ютуқлари

Тоттенхем Ҳоцпур

Вилярреал

Аргентина

  • КОНМЕБОЛ — УЭФА Чемпионлар кубоги : 2022[37]

Манбалар

  1. ↑ „Сқуадс фор 2017/18 Премиэр Леагуэ cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2017-йил 1-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-сентябр.
  2. ↑ „Жуан Фойтҳ: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 7-январ.
  3. ↑ „Фойтҳ“. Вилларреал CФ. 2021-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-январ.
  4. ↑ „Жуан Фойтҳ: Профиле“. wорлдфоотбалл.нет. ҲЕИМ:СПИЭЛ. Қаралди: 2021-йил 7-январ.
  5. ↑ Cоатес, Петер. „Меэт Жуан Фойтҳ: Тоттенҳам'с неw стоппер, ас толд бй тҳе cоачес wҳо ҳелпед ҳим гет тҳере“. ФоурФоурТwо (2017-йил 19-сентябр).
  6. ↑ „Фирст cонтраcт фор Жуан Марcос Фойтҳ“. эстудиантесделаплата.cом. Эстудиантес де Ла Плата (2017-йил 9-январ). Қаралди: 2017-йил 30-август.
  7. ↑ Пандей. „Сcоут Репорт: Жуан Фойтҳ“. Оуциде оф тҳе Боот (2017-йил 29-июл). 2018-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр.
  8. ↑ „Жуан Фойтҳ фуэ пресентадо cомо жугадор дел Тоттенҳам“. Депортв (2017-йил 30-август). 2017-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-сентябр.
  9. ↑ Тоттенҳам Ҳоцпур (2017-йил 30-август). „Фойтҳ cомплетес мове“. Пресс-релиз.
  10. ↑ „Жуан Фойтҳ: Тоттенҳам сигн Эстудиантес cентре-баcк он фиве-еар деал“. ББC Спорт (2017-йил 20-август).
  11. ↑ Россер, Жаcк. „Тоттенҳам 1 Барнслей 0: Мауриcо Почеттино лаудс Жуан Фойтҳ афтер импрессиве Wемблей дебут“. Эвенинг Стандард (2017-йил 19-сентябр).
  12. ↑ „Спурс сурвиве Wолвес фигҳтбаcк то го фоуртҳ“. ББC Спорт (2018-йил 3-ноябр).
  13. ↑ МаcИннес, Паул. „Жуан Фойтҳ сcорес фирст cареэр гоал то гиве Тоттенҳам wин ат Cрйстал Палаcе“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 10-ноябр).
  14. ↑ Ҳйтнер, Давид. „Нине-ман Тоттенҳам ундоне ат тҳе ласт ас Акé снатчес wин фор Боурнемоутҳ“. Тҳе Обсервер (2019-йил 4-май). Қаралди: 2022-йил 4-май.
  15. ↑ „Тоттенҳам: Жуан Фойтҳ сигнс неw деал бефоре лоан мове то Вилларреал“. ББC Спорт (2020-йил 4-октябр). Қаралди: 2020-йил 4-октябр.
  16. ↑ „Эуропа Леагуэ: Жуан Фойтҳ туво ун гран дебут cон Вилларреал эн ла виcториа пор 5-3 собре Сивасспор“ (Спаниш). ТНТ Спорц (2020-йил 22-октябр). 2022-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-май.
  17. ↑ Стоне, Симон. „Вилларреал беат Ман Утд ин эпиc шоотоут“. ББC Спорт (2021-йил 26-май). Қаралди: 2021-йил 11-август.
  18. ↑ „Вилларреал эжерcе опcиóн де cомпра собре аргентино Фойтҳ, қуиэн фирма cонтрато пор 5 темпорадас“ (Спаниш). Реутерс (2021-йил 11-июн). Қаралди: 2022-йил 4-май.
  19. ↑ Матеу, Исмаэл. „Лос cомодинес де Эмерй френте а лас адверсидадес“ (Спаниш). Супер Депорте (2022-йил 28-январ). Қаралди: 2022-йил 4-май.
  20. ↑ „Wҳо ис Спурс таргет Жуан Фойтҳ анд ис ҳе анй гоод он Фоотбалл Манагер?“. Планет Фоотбалл.
  21. ↑ Менно. „Тоттенҳам'с Жуан Фойтҳ намед то Аргентина сқуад фор упcоминг фриэндлиэс“. Cартилаге Фреэ Cаптаин (2018-йил 28-сентябр).
  22. ↑ Cоомбс. „Аргентине пресс раве абоут Тоттенҳам Ҳоцпур стар Жуан Фойтҳ“. ҲИТC (2018-йил 19-ноябр).
  23. ↑ Броwн. „Тоттенҳам Ҳоцпур'с Жуан Фойтҳ лаудед фоллоwинг Аргентина 2-0 Мехиcо“. 101 Греат Гоалс (2018-йил 17-ноябр). 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр.
  24. ↑ Верралл. „Аргентина фанс реаcт то Тоттенҳам Ҳоцпур аcе Жуан Фойтҳ'с дисплай“. ҲИТC (2019-йил 24-июн).
  25. ↑ Оливер Даwнай. „'ЭНДИНГ CАРЕЭРС' Бразил 2-0 Аргентина: Жуан Фойтҳ продуcес сенсатионал пиэcе оф скилл то леаве Пҳилиппе Cоутинҳо фор деад анд Тоттенҳам делигҳтед“. Талкспорт (2019-йил 3-июл).
  26. ↑ „Месси сент офф, Агуэро сcорес & Санчез инжуред ин тҳриллинг Cопа Америcа тиэ“. ББC Спорт (2019-йил 6-июл).
  27. ↑ „Фойтҳ ҳелпс Аргентина cлинч тҳирд спот ат Cопа Америcа“. Ҳаcкней Газетте (2019-йил 8-июл). 2020-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр.
  28. ↑ „Жуан Фойтҳ сет то cомплете мове то ПСГ“. Гет Фоотбалл Неwс Франcе.
  29. ↑ Торрес, Диэго. „Жуан Фойтҳ: “Cон Почеттино й Кане апрендí а сер агресиво”“ (Спаниш). Эл Паíс (2021-йил 29-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-май.
  30. ↑ „¡Се cасó Жуан Фойтҳ, эл жовен дефенсор де ла Селеccиóн Аргентина!“ (Спаниш). Пронто (2019-йил 15-июл). 2019-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган.
  31. ↑ „Гамес плаед бй Жуан Фойтҳ ин 2017/2018“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2017-йил 10-октябр.
  32. ↑ „Гамес плаед бй Жуан Фойтҳ ин 2018/2019“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2018-йил 24-феврал.
  33. ↑ „Гамес плаед бй Жуан Фойтҳ ин 2019/2020“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2018-йил 24-феврал.
  34. ↑ „Фойтҳ, Жуан“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2019-йил 6-ноябр.
  35. ↑ МcНултй, Пҳил. „Тоттенҳам Ҳоцпур 0–2 Ливерпоол“. ББC Спорт (2019-йил 1-июн). Қаралди: 2019-йил 2-июн.
  36. ↑ Стоне, Симон. „Вилларреал беат Ман Утд ин эпиc шоотоут“. ББC Спорт (2021-йил 26-май). Қаралди: 2021-йил 11-август.
  37. ↑ „Италй 0–3 Аргентина: Месси анд Ди Мариа шине ин импрессиве Финалиссима wин“. ББC Спорт (2022-йил 1-июн). Қаралди: 2022-йил 2-июн.

Ҳаволалар

  • Тоттенхем Ҳоцпур ФC веб-сайтидаги профил
  • Жуан Фойтҳ <