Жуба ёки Жубба — Африканинг шим.шарқидаги дарё. Эфиопия ва Сомали давлатлари ҳудудидан оқиб ўтади. Эфиопия ясситоғлигидан 3 та ирмоқ билан бошланиб Доло ш. ёнида улар қўшилгач, Ж. номини олади. Сомали платосидан ўтиб Ҳинд океанига қуйилади. Узунлиги ГаналеДория ирмоғи билан 1600 км, ҳавзасининг майд. 750 минг км2. Ўртача йиллик сув сарфи 550 м3/ сек. Ёғингарчилик мавсумлари (апрел— июн, сентабр—ноябр) да Бардера ш.гача кема қатнай олади. Қуйилиш жойида Касмаё порти (Сомали) бор.[1]

Жуба


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил