Jujalarim
«Жўжаларим» (озарбайжонча: Cücəлəрим) — озарбайжон тилидаги болалар қўшиғи (номи «Жўжалар», сўзма-сўз «Менинг жўжаларим» деб таржима қилинади), 1949-йилда ёзилган (бастакор — Қамбар Ҳусейнли, матн муаллифи — Тофиқ Муталлибов). Қўшиқнинг биринчи ижрочиси Боку Пионерлар саройининг «Жўжаларим» номини олган ансамбли таркибида Ариф Қозиев[1] бўлган. Қўшиқ республика ташқарисида 1959-йилдан кейин, Москвада Озарбайжон сан’ати декадаси ўтказилаётган пайтда Суғро Бағирзода (шунингдек, «Жўжаларим» ансамбли таркибида) уни катта муваффақият билан куйлаганидан сўнг кенг шуҳрат қозонди[2]. Унинг ижросидаги ушбу қўшиқ (Озарбайжон Давлат симфоник оркестри жўрлигида) «Дунёнинг энг яхши болалар овозлари» пластинкасига киритилган[3], шунингдек, «Хўш, шошмай тур!» мултфилмининг 6-сонида фойдаланилган. Кейинчалик бошқа тилларда (жумладан рус тилида Р. А. Радовилская таржимасида) ҳам ижро этилган.
Ижрочилар
- Суғро Бағирзода
- МР ва МТ Катта болалар хори
- «Аккорд» вокал квартети — «Мелодия» Бутуниттифоқ грампластинкалар студияси томонидан 1967-йилда минёнда (Д 00017807-8) ва 1969-йилда гигант-дискда (Д 024223-4, Стерео С 01465-6) чиқарилган.
- Лейла ва «Дайирман» гуруҳи — реп-ремикс
- Анастасия Волочкова (2009)
- Гунеш
- «Сеҳрли микрофон» болалар мусиқий маркази
- Даяна
- Крамбамбуля гуруҳининг «Радё Крамбамбуля 0,33 ФМ» албомида озарбайжон ва беларус тилларида (ижрочи: Гунеш Абосова).
- Айғун Козимова
Қўшиқ матни
| Озарбайжонча матн (кириллица) | Транскрипсия (ХФА) | Ўзбекча таржимаси |
|---|---|---|
|
Хор (2 марта): |
дʒ͡ип дʒ͡ип дʒ͡йдʒ͡æлˈæɾим |
Хор (2 марта): |
Кинода фойдаланилиши
- «Хўш, шошмай тур! (6-сон)» мултфилми (1973)
- «Жўжаларим» мултфилми (1975, режиссёр А.Охундов)
- Руҳлар воситачилари: Тулки совчилар / Ҳуяо Хиао Ҳонгнианг мултфилми (2016/2017), 65-қисм.
Манбалар
- ↑ Ҳозирда Озарбайжонда машҳур режиссёр ва «Муғом» театри раҳбари.
- ↑ Ўшанда у қисман рус тилида ҳам куйланган.
- ↑ „Суғро Бағирзода сайти“. 2009-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 11-октябр.
Ҳаволалар
Видео:
- Суғро Бағирзода ва болалар ансамбли ижросидаги қўшиқ (Москва, 1959)
- «Бир қўшиқ тарихи», 1-қисм[1]
- «Бир қўшиқ тарихи», 2-қисм[2]
```