Жуковский — Россия Федерацияси Москва вилоятидаги шаҳар, Москва дарёси бўйида, Москвадан 40 км жануби-шарқда. Темир йўл стансияси, Аҳолиси 100 минг кишига яқин (1994). Марказий аэрогидродинамика институти, Синовчи-учувчилар институти бор. Рус олими Н. Е. Жуковский номига қўйилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил