Жулайтов — Қурама тоғларининг жан.-шарқий қисмидаги тоғ. Сарваксой билан Чодаксой оралиғида, Қурама тизмасининг сувайирғич қисмидан бошланади ва тоғ этаги адирларга туташади. Энг баланд жойи 2645 м. Герсин бурмаланиши даврида кўтарилган. Сувайирғич қисмида гранит ва гранодиоритлардан, қолган қисми порфиртуф жинсларидан тузилган. Кўпгина тектоник узилмалар учрайди. Сийрак арчазор ва буталар билан қопланган. Ж.да Қорамозор рудали ҳавза жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил