Jules Rimet
Жулес Римет (талаффузи: Жюл Риме; 14-октабр 1873-йил — 16-октабр 1956-йил) — франсуз спорт функсионери, Парижнинг „Қизил Юлдуз“ футбол клуби асосчиси ва президенти, Франсия футбол федерацияси президенти, ФИФАнинг учинчи президенти бўлган. У 1921-йилдан 1954-йилгача ФИФА президенти бўлиб ишлаган ва шу тариқа ташкилотни бошқариш бўйича рекорд ўрнатган: унинг президентлик мандати 33 йил давомида узлуксиз амал қилган.
| Жулес Римет | |
|---|---|
|
| |
| 3-ФИФА Президенти | |
|
Мансаб даври 1-март 1921-йил – 21-июн 1954-йил | |
| Ўтмишдоши | Даниэл Берли Вулфол |
| Вориси | Рудолф-Уилям Селдреерс |
| 1-Франсия Футбол Федирацияси Президенти | |
|
Мансаб даври 1919-йил – 1942-йил | |
| Ўтмишдоши | лавозим янги ташкил қилинган |
| Вориси | Анри Жевайин |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
14-октабр 1873-йил Тёле, Юқори Сона, Франсия |
| Вафоти |
16-октябр 1956-йил (83 ёшда) Сюрен (О-де-Сен), Франсия |
| Фуқаролиги |
|
| Дини | насроний |
| Машҳур ишлари | ФИФАни ташкил этиш |
| Имзоси |
|
| Қўшин тури | пиёда қўшинлари |
| Унвони | лейтинант |
| Мукофотлари |
|
У ФИФАнинг ташкил этилишининг бошида турган, Европа қитъасида футбол ривожининг пионери бўлган. Футбол бўйича Олимпия ўйинларидаги муваффақиятлардан илҳомланиб, у футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ташаббуси билан чиқди ва 1970-йилги турниргача бош соврин — Жулес Римет кубоги номини олди.
Биографияси
Дастлаб Римда насроний фаоли эди ва 1898-йилда Христиан республикачи-демократик газетаси „Ла Ревуэ“га асос солди. 1899-йил январ ойида унинг газетаси Марк Саненинг „Ле Силлон“ нашри билан бирлашди. Уларнинг бу бирлашган янги нашри насронийларни монархияга қарши туришга чақирди. „Қизил Юлдуз“ футбол клубига асос солиб, у Франсия франсуз спорт жамиятлари иттифоқи (ўша пайтда футбол федирацияси УСФСА деб аталар эди) раҳбарияти таркибига киради ва 1904-йилда ФИФАнинг ташкил топишида иштирок этади. Аммо Франсия федерацияси тез орада ФИФАдан чиқади ва ўз клубларига ҳар қандай халқаро ўйинларда қатнашишни тақиқлайди. Кейин Жулес Римет ўз клуби билан Ассоциация Футбол Лигасига ўтади.
Кейин у Биринчи жаҳон урушида қатнашди ва пиёда аскарида лейтенант унвони ҳамда ҳарбий хизматлари учун Ҳарбий ҳоч медали билан тақдирланди[1]. Ҳарбий ҳаракатлар тугагандан сўнг, у 1919-йил 11-апрелда ташкил этилган Франсия футбол федерациясининг президенти этиб сайланди. Икки йилдан сўнг Римет ФИФА президенти этиб сайланди. Айнан у футбол бўйича жаҳон чемпионатларини ўтказиш ташаббускори бўлган[1]. 1949-йилда Саарбрюкен жамоасини чемпионатга киритиш борасида келишмовчилик туфайли Римет Франсия футбол федерацияси президенти лавозимини тарк этди. 1956-йилда спортни оммалаштиришдаги хизматлари ва уни урушга қарши қўйгани учун у Тинчлик учун Нобел мукофотига номзод бўлди. Жулес Римет 1956-йилда 83 ёшга тўлганидан икки кун ўтиб вафот этди[1].
Мероси

2006-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати пайтида Франсия терма жамоаси автобусига "Либерте, Эгалитé, Жулес Римет" (Озодлик, тенглик, Жулес Римет) деб ёзилди. Бу Франсиянинг миллий шиорига — Либертé, Éгалитé, Фратерните (Эркинлик, тенглик, биродарлик)[2] ишора эди.
ФИФА тарихига бағишланган „Орзулар лигаси“ (режиссор Ф.Обертен, Франсия, 2014-йил) филмида Жулес Римет образини Гéрард Депардиэу ижро этган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Жоҳн Личфиэлд. „Жулес Римет: Тҳе ман wҳо киcкед офф тҳе Wорлд Cуп“ (эн). Тҳе Индепендент (2011-йил 23-октябр). Қаралди: 2021-йил 6-июн.
- ↑ „Cопа ВИИИ (cонтинуаçãо до пост антериор) - Cонсидераçўес Финаис Парте ИИ – Маис Брасил Х Франçа“ (14 июля 2006). Қаралди: 2015-йил 4-июн.