Жулиа Бианчи (1997-йил 7-октябрда туғилган) — бразилиялик футболчи, “Палмейрас”да ярим ҳимоячи ампуласида ўйнайди.

Жулиа Бианчи
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1997-йил 7-октябр (1997-10-07) (29 ёш)
Таваллуд жойи Ханхерê, Санта Cатарина, Бразиля
Бўйи 167 cм
Амплуаси Ярим Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Палмеирас
Рақами 5
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Киндерманн
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013 Киндерманн 0 (0)
2014 Cентро Олíмпиcо 3 (0)
2015—2016 Ферровиáриа 16 (0)
2017—2020 Киндерманн 61 (10)
2017—2019 → Мадрид CФФ (Ижара) 17 (0)
2021– Палмеирас 17 (2)
Миллий терма жамоа
2012 Бразиля У17 4 (0)
2014—2016 Бразиля У20 7 (0)
2020– Бразиля 11 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2021-йил 14-декабр учун)

Фаолият

Клуб

Бианчи Ханхерê[1] Бразилия жанубидаги Санта-Катаринадаги кичик шаҳарчада туғилган. У ўзининг профессионал фаолиятини Санта-Катаринанинг Cаçадор шаҳрида жойлашган анъанавий аёллар футбол клуби Киндерманнда бошлаган. Кейин у Cентро Олíмпиcо жамоасида ўйнаш учун кетган ва кейинчалик Ферровиáриа билан шартнома имзолаган. 2017-йилда Бианчи Киндерманнга қайтган ва кейинги йили у Примера дивизионида Мадрид CФФга ижарага берилган. Киндерманн таркибида, у Cампеонато Брасилеиронинг 2020-йилги мавсумида энг яхши ўйинчилардан бири сифатида танланган[2]. Натижада, кейинги йили у Палмейрас билан шартнома имзолаган[3].

Халқаро

Бианчи 2012-йилги ФИФА У-17 аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Бразилия У17 терма жамоасини ҳимоя қилиш учун чақирилган ва у ерда Бразилия турнирда ўйнаган тўртта ўйинда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида иштирок этган. Ўшанда у эндигина 14 ёшда эди. Бианчи, шунингдек, Бразилия У20 терма жамоасини 2014 ва 2016-йилларда ФИФА У-20 аёллар ўртасидаги иккита Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилган. Иккала ҳолатда ҳам у жамоаси ушбу турнирларда ўйнаган барча ўйинларда майдонга тушган, ярим ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи сифатида ўйнаган[4][5].

9-ноябр куни, 2020-йилда ажойиб мавсумни ўтказгандан сўнг, Бианки Cампеонато Брасилеиронинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири сифатида танланган[1]. Бианчи Аргентинага қарши иккита ўртоқлик ўйинида Бразилия терма жамосига чақирилган[6][7]. 1-декабр куни у Бразилия терма жамоаси сафида Эквадор устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиннинг иккинчи бўлимида дебют қилган[8][9]. 2021-йил 28-январда Бианчи Пиа Сундҳаге томонидан 2021-йилги ШеБелиэвес Cуп мусобақасида Бразилия терма жамоасига чақирилган[10]. У ўз жамоасининг турнирдаги учта ўйинида майдонга тушган[11][12][13]. Ўша йилнинг ўзида Бианчи Бразилия терма жамоаси учун яна иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. 11-июнда Россияга, 14-июнда Канадага қарши ўйинларда ўйнаган[14][15].

2021-йил 18-июн куни Бианчи Сундхаге томонидан Бразилияни 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган таркибга киритилган[16].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Прêмио Брасилеирãо 2020: Жулиа Бианчи, мелҳор воланте до Брасилеиро Феминино А-1“ (португалча). CБФ.cом.бр. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  2. ↑ Счмидт. „Прêмио Брасилеирãо 2020 элеге ас мелҳорес жогадорас да Сéриэ А; cонфира а листа cомплета!“ (португалча). Глобо.cом. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  3. ↑ „Палестринас: Вердãо апресента Чú, Жулиа Бианчи э Таинара“ (португалча). Ланcе!. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  4. ↑ „Жулиа Бианчи се препара пара сеу терcеиро Мундиал“ (португалча). CБФ.cом.бр. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  5. ↑ „Жúлиа Бианчи, да Суб-17 à Суб-20“. CБФ.cом.бр. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  6. ↑ „Селеçãо Феминина cонвоcада пара жогос препаратóриос дианте да Аргентина“ (португалча). CБФ.cом. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  7. ↑ „Селеçãо Феминина энфрентарá о Эқуадор на Дата ФИФА де новембро“ (португалча). CБФ.cом. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  8. ↑ „Бразил вс. Эcуадор 8 – 0“. Соccерwай. Қаралди: 2-декабр 2020-йил.
  9. ↑ „Дианте до Эқуадор, Пиа промове ас эстреиас де Жúлиа Бианчи, Ана Витóриа э Гиована на Селеçãо Принcипал“ (португалча). CБФ.cом. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  10. ↑ „Cом доис терçос до групо олíмпиcо фечадо, Пиа cонвоcа селеçãо феминина пара торнеио нос ЭУА“ (португалча). ГлобоЭспорте.cом. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  11. ↑ „Бразил вс. Аргентина 4 – 1“. Соccерwай. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  12. ↑ „Унитед Статес вс. Бразил 2 – 0“. Соccерwай. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  13. ↑ „Cанада вс. Бразил 0 – 2“. Соccерwай. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  14. ↑ „Бразил вс. Cанада 0 – 0“. Соccерwай. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  15. ↑ „Бразил вс. Руссиа 3 – 0“. Соccерwай. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
  16. ↑ „Селеçãо Брасилеира Феминина é cонвоcада пара а Олимпíада де Тóқуио“ (португалча). CБФ.cом.бр. Қаралди: 19-июн 2021-йил.