Жулиа Кай Гаффней (2000-йил 1 майда туғилган) – халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этувчи америкалик пара сузувчи. Туғма ҳолда сон суяги ривожланишининг етишмовчилиги билан дунёга келган бўлиб, ўнг оёғи тиззадан юқоридан, чап оёғи фибула гемимелияси сабабли тиззадан пастдан ампутация қилинган[1][2].

Жулиа Гаффней
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 2000-йил 1-май (2000-05-01) (26 ёш)
Россия
Бўйи 5фт 3ин (протез оёқлар билан)
Вазни 100 фунт (тахминан 45 килограмм)
Спорт
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Қайси спорт пара сузиш
Клуби АқуаКидс сузиш жамоаси, Cонwай, Аркансас
Мураббий(лар)и Тонй Марленеану

Гаффней Россиядаги болалар уйида тарбияланган, беш ёшида уни АҚШнинг Аркансас штатидан бўлган оила асраб олган.

Спорт фаолияти

Гаффней дастлаб софтбол билан шуғулланишни хоҳлаган, бироқ ногиронлиги сабабли бунга қодир эмаслигини тушуниб етган. Шундан сўнг уни сузиш машғулотларига қатнашишга ундашган ва Гаффней 2014-йилда мусобақаларда иштирок эта бошлаган. Унинг халқаро даражадаги илк мусобақаси Калифорнияда бўлиб ўтган пара сузиш бўйича жаҳон серияси эди. У ерда спортчи ўзининг кумири Жессиcа Лонг ва пара сузиш бўйича мураббий Қуээниэ Ничолс билан танишган. Уларнинг илҳом бериши ва қўллаб-қувватлаши Гаффнейга сузиш фаолиятини давом эттиришига катта туртки бўлган.

2017-йилда Мехико шаҳрида ўтказилган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Гаффней ўзининг илк медалларини қўлга киритди, у жами 5 та кумуш медалга сазовор бўлди. Орадан икки йил ўтиб, 2019-йилда Лондонда бўлиб ўтган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Гаффней аёллар ўртасида СМ7 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш баҳсида жаҳон чемпиони бўлди. У амалдаги чемпион Тесс Роутлиффе ва Маллорй Wеггеманнни ортда қолдириб, атиги 0.02 сония фарқ билан ғалаба қозонди[3].

2022-йил 14-апрелда Гаффней АҚШ терма жамоаси таркибида 2022-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун номзод спортчи сифатида эълон қилинди[4]. 2023-йил 29-апрелда эса спортчи яна АҚШ терма жамоаси таркибида 2023-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиши расман маълум қилинди[5].

Манбалар

  1. ↑ „Жулиа Гаффней - ИПC Атҳлете Био“. ипc.инфострадаспорц.cом (2020-йил 29-июн). 2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Жулиа Гаффней - Теам УСА“. Унитед Статес Олймпиc Cоммиттеэ (2020-йил 29-июн). 2018-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Ат Жуст 18, Сwиммер Жулиа Гаффней ис Алреадй а Сих-Тиме Wорлд Чампионшип Медалист“. Унитед Статес Олймпиc Cоммиттеэ (2018-йил 7-август).
  4. ↑ Гоwдй. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Номинатес 25 атҳлетес то Wорлд Чампионшип Ростер“. теамуса.орг (2022-йил 14-апрел). 2022-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-апрел.
  5. ↑ Оверенд. „У.С. Паралймпиcс Сwимминг Селеcц 22 (Инcлудинг Жуст 6 Мен) фор 2023 Wорлдс Ростер“. сwимсwам.cом (2023-йил 29-апрел). Қаралди: 2023-йил 29-апрел.