Julia Koch
Жулиа Маргарет Флешер Коч (талаффузи: Жулия Маргарет Флешер Кох; 1962-йил 12-апрелда туғилган) – америкалик социалит, филантроп ва дунёнинг энг бой аёлларидан бири. Форбес журналининг 2023-йил апрел ойидаги йиллик рейтингида у 59 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бадавлат аёллар орасида иккинчи ўринни эгаллаган[1]. Жулиа Коч ўз бойлигини 2019-йилда вафот этган эри Давид Кочдан мерос қилиб олган.
| Жулиа Коч | |
|---|---|
|
Жулиа Коч 2017-йилда | |
| Таваллуди |
Жулиа Маргарет Флешер 1962-йил 12-апрел |
| Таълими | Марказий Арканзас университети |
| Касби | |
| Унвони | Давид Ҳ. Коч жамғармаси президенти |
| Турмуш ўртоғи |
Давид Коч (турм. 1996; ваф. 2019) |
| Болалари | 3 |
| Веб-сайти | жулиакоч.cом |
Ҳаёти
Жулиа Маргарет Флешер 1962-йил 12-апрелда Аёва штатининг Дес Моинес шаҳрида туғилган[2][3][4]. Жулианинг оиласи деҳқончилик билан шуғулланган, лекин у туғилганда ота-онаси Маргарет ва Фредериc Флешер Флешер’с деб номланган мебел дўконига эгалик қилишар эди. У болалик даврини Аёва штатининг Индианола шаҳрида ўтказган, кейин саккиз ёшида оиласи Арканзас штатининг Cонwай шаҳрига кўчиб ўтган ва у ерда ота-онаси Пеггй Фредериc’с деб номланган кийим дўконини очган, Жулиа уни „чиройли дўкон“ деб таърифлаган[5]. 1998-йилга келиб, унинг онаси ҳали ҳам Cонwайда яшар эди, аммо отаси Индианолага қайтиб келган[5].
Марказий Арканзас университетини тугатиб, модел сифатида ишлагандан сўнг, Жулиа 1984-йилда Ню-Ёрк шаҳрига кўчиб ўтди ва у ерда дизайнер Адолфонинг ёрдамчиси бўлиб ишлаб, Нанcй Реаган учун фурнитуралар ясаган[6][7][5][3].
Жулиа Давид Коч билан 1991-йил январ ойида биринчи марта учрашган, бироқ улар ўша пайтда учрашувларини давом эттирмаганлар[5][8]. Кейинчалик Жулиа Давидга бўлган муносабатини шундай тасвирлаб берган: „Мен у одам билан учрашганимдан хурсандман, чунки энди у билан бошқа учрашувга чиқишни хоҳламаслигимни биламан“[5]. Бироқ, иккаласи ўша йилнинг охирида зиёфатда яна учрашишди ва мунтазам учрашишни бошладилар[5][8]. Жулиа 1993-йилда ишлашни тўхтатди[5] ва жуфтлик 1996-йил май ойида Давид Кочнинг Соутҳамптонда жойлашган Меадоw Ланедаги уйида турмуш қуришди[6][7][3].
1997-йил декабр ойида Жулиа Мет Галада чиқиш қилди, бу чиқишдан кейин Тҳе НеwЁрк Тимес уни „Ню-Ёрк жамияти дебюти“ деб атади[5][9]. Ўша йили у Анна Wинтоур ва Патриcк МcCартҳй билан бирга гала-дастурнинг ҳамраиси бўлган[9][10][11]. МcCартҳйнинг айтишича, Жулиа „Ню-Ёркдаги бир неча йилда бир учрайдиган одамлардан бири… у гўзал, модани яхши кўради, қандай қилиб кўнгил олишни билади ва жуда бой одамга турмушга чиққан“[5].
Жулиа ва Давид Коч йиллар давомида 1040 Бешинчи авенюдаги квартирада яшашган, аммо 2004-йилда улар 740 Парк авеню манзилидаги 18 хонали дуплексга кўчиб ўтишган[7][12][13]. 740 Парк: Тҳе Сторй оф тҳе Wорлд’с Ричест Апартмент Буилдинг китобидаги маълумотга кўра, Давид Коч квартирани Япония ҳукуматидан тахминан 17 миллион долларга сотиб олган, ҳукумат бундан олдин у ердан БМТдаги доимий вакилини жойлаштириш учун фойдаланган эди[13]. 2018-йилда эр-хотин 40.25 миллион долларга инвестор Жосепҳ Четритдан Манҳаттанда саккиз хонали таунхаус сотиб олишган[13][14].

Давид Коч 2019-йил август ойида вафот этди ва Жулиа Коч ҳамда уларнинг уч фарзанди Коч Индустриэс компаниясининг 42 фоиз улушини мерос қилиб олди[6][15]. Натижада, Жулиа Блоомберг томонидан дунёдаги энг бой аёллар рўйхатига[16][7] ва Форбес журналининг 2020-йилдаги дунёнинг энг бой 10 нафар аёллари рўйхатига киритилди[17].
2022-йилда Жулиа 740 Парк авенюдаги квартирасини сотувга қўйди; матбуот котиби у Соутҳамптон ва Палм-Беачдаги уйларида кўпроқ вақт ўтказгани учун уйни сотмоқчи эканлигини айтган[13].
Жулиа Коч Коч Индустриэс директорлар кенгаши таркибига киради[4]. У жамоатчилик эътиборини жалб қилмасликка мойил шахсдир[8].
Хайрия ишлари
Жулиа Коч Давид Ҳ. Коч жамғармасининг президенти бўлиб, у 2022-йилгача фан ва тиббий тадқиқотлар, таълим ва санъат билан боғлиқ соҳаларга 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратганини айтади[18]. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият ташкилотларига хайрия қилувчи Жулиа Коч оилавий фондини тузган[19]. 2007-йилдан 2017-йилгача ҳар йили Коч ва унинг турмуш ўртоғи санъат ва тиббий тадқиқотлар учун хайрияларни ўз ичига олган ҳолда ўртача 63 миллион доллар хайрия қилдилар[20].
Эри тириклик пайтида жуфтлик Линcолн маркази, Метрополитан санъат музейи, Смитҳсониан табиат тарихи музейи[21][22], Мемориал Слоан Кеттеринг саратон маркази ва НеwЁрк-Пресбйтериан касалхонаси каби турли муассасаларга 1.2 миллиард долларлик хайрияни амалга оширдилар[23].
2020-йилда Давид Ҳ. Коч фонди Дуке университетига 1 миллион доллар, 2021-йилда Cолумбиа университетига 1 миллион доллар, 2023-йилда Флорида штатидаги Палм-Беач шаҳрида жойлашган Cох илмий маркази ва аквариумига 5 миллион доллар хайрия қилди. Давид Коч вафот этганидан кейин то 2023-йил бошигача жамғармага қўшимча даромад келмади[24].
2012-йилда Жулиа Коч Ню-Ёрк шаҳридаги Синаи тоғи тиббиёт марказига 10 миллион долларлик совға берди ва Давид Ҳ. ва Жулиа Кочнинг озиқ-овқат аллергияси терапевтикаси тадқиқот дастурига асос солди[25]. 2016-йилда у Станфорд университети қошидаги Луcиле Паcкард болалар касалхонасида Давид ва Жулиа Кочнинг аллергия ва астма бўйича тадқиқот клиникасини ташкил этиш учун 10 миллион доллар хайрия қилди[26].
У, шунингдек, ЛСА Фамилй Ҳеалтҳ Сервиcес ва НЙУ Лангоне Ҳеалтҳда Жулиа Коч томонидан бериладиган стипендияни таъсис этди[27]. Ҳозирда Лангонеъс Ҳип Cентер директори Рой И. Давидовичдир[28].
2024-йилда Жулиа Коч оилавий фонди орқали Флорида штатининг Wест Палм Беач шаҳридаги тиббий офис минораси бўлган Жулиа Коч оилавий амбулатория марказини қуриш учун НЙУ Лангонега 75 миллион доллар хайрия қилди[29].
Коч Мемориал Слоан Кеттеринг саратон маркази васийлик кенгаши[30], Метрополитан санъат музейи васийлар кенгаши[31] ва Венеция мероси жамғармаси директорлар кенгаши аъзоси[32].
Илгари у Америка балет мактабининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган[7].
Шахсий ҳаёти
Жулиа Кочнинг Давид Кочдан учта фарзанди бор: Давид Жр., Марй Жулиа ва Жоҳн Марк[33]. Марй Жулиа – Тҳе Неw Ёрк Сун газетасининг мухбири[34].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Wорлд'с Ричест Wомен Биллионаирес 2023“. Форбес (2023-йил 10-март).
- ↑ Тҳе Неw Ёрк Тимес Биограпҳиcал Сервиcе (эн). Неw Ёрк Тимес & Арно Пресс, 1998 — 54-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Жулиа М. Флешер, Давид Ҳ. Коч (Публишед 1996)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1996-йил 26-май). Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ 4,0 4,1 „Жулиа Коч“ (эн). Жулиа Коч. Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 5,8 Бумиллер, Элисабетҳ. „Wоман Асcендинг А Марбле Стаирcасе (Публишед 1998)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1998-йил 11-январ). Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Жулиа Коч & фамилй“ (эн). Форбес. Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Wаррен, Катиэ. „Меэт Жулиа Флешер Коч, тҳе Иоwа-борн соcиалите wҳо'с ноw оне оф тҳе wорлд'с ричест wомен афтер инҳеритинг а чунк оф ҳер лате ҳусбанд Давид Коч'с $53 биллион фортуне“. Бусинесс Инсидер. Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 „Ҳоw Оил Ҳеир анд Неw Ёрк Арц Патрон Давид Коч Беcаме тҳе Теа Партй'с Wаллет“ (эн-ус). Неw Ёрк Магазине. Қаралди: 2021-йил 24-феврал.
- ↑ 9,0 9,1 Wҳите, Cонстанcе C. Р.. „Ат тҳе Мет, а Голден Мелтинг Пот (Публишед 1997)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1997-йил 11-декабр). Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ „Инсиде тҳе солд-оут Cостуме Институте гала.“. Обсервер (1997-йил 15-декабр). Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ Герҳарт, Анниэ Гроэр; Анн. „Тҳе Релиабле Соурcе“. Wашингтон Пост (1997-йил 9-декабр). Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ Гросс, Мичаэл. „Wҳере тҳе Болдфаcе Бунк“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2004-йил 11-март). Қаралди: 2022-йил 16-феврал.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 Соломонт, Э. Б.. „Давид Коч'с Wидоw Лоокс то Селл Манҳаттан Апартмент фор $60 Миллион ор Море“. Wалл Стреэт Жоурнал (2022-йил 11-феврал). Қаралди: 2022-йил 16-феврал.
- ↑ Cларке, Катҳерине. „Тҳе Коч Бротҳерс Аре Ситтинг он а Реал Эстате Эмпире Wортҳ Ҳундредс оф Миллионс“. Wалл Стреэт Жоурнал (2020-йил 23-январ). Қаралди: 2022-йил 16-феврал.
- ↑ Çам, Дениз. „Море Моней, Море Проблемс: Инсиде Тҳе Биттер Фамилй Феудс Оф Америcа'с Ричест Биллионаире Cланс“ (эн). Форбес. Қаралди: 2021-йил 24-феврал.
- ↑ „Wҳо ис Жулиа Маргарет Флешер Коч анд wҳй шоулд ёу cаре?“ (эн). www.иол.cо.за. Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ Столлер, Кристин. „Тҳе Топ 10 Ричест Wомен Ин Тҳе Wорлд 2020“ (эн). Форбес. Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ „Ҳоw Жулиа Коч беcаме оне оф тҳе ричест wомен ин тҳе wорлд“ (эн). Соутҳ Чина Морнинг Пост (2022-йил 24-март). Қаралди: 2024-йил 15-апрел.
- ↑ Аденижи. „Жулиа Коч Ҳас а Неw Фоундатион. Wҳат Cан Wе Эхпеcт Фром тҳе Фамилй’с Футуре Гивинг?“ (эн-УС). Инсиде Пҳилантҳропй (2024-йил 2-апрел). Қаралди: 2024-йил 15-апрел.
- ↑ ҳттпс://www.тҳедаилйбеаст.cом/ҳоw-жулиа-коч-wидоw-оф-давид-коч-иснт-спендинг-ҳер-моней
- ↑ Ҳеcк. „Давид Коч'с 21.2Б пҳилантҳропиc эффорц спан тҳе У.С.“. www.бизжоурналс.cом. Қаралди: 2024-йил 15-апрел.
- ↑ „Cелебратинг Давид Коч'с лифе анд легаcй“. неwс.кочинд.cом. Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ „Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт Элеcц Неw Трустеэс Жулиа Коч, Аэрин Лаудер, анд Адриэнне Аршт - Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт“. www.метмусеум.орг. Қаралди: 2024-йил 15-апрел.
- ↑ ҳттпс://www.тҳедаилйбеаст.cом/ҳоw-жулиа-коч-wидоw-оф-давид-коч-иснт-спендинг-ҳер-моней
- ↑ Аденижи. „А Неw Коч ин Тоwн: Фоур Тҳингс то Ноте Абоут тҳе Пҳилантҳропй оф Америcа'с Ричест Wоман“ (эн-УС). Инсиде Пҳилантҳропй (2022-йил 31-октябр). Қаралди: 2024-йил 15-апрел.
- ↑ „Жулиа анд Давид Коч Маке Висионарй 250 Миллион Гифт то Эстаблиш Неw Cлиниcал Ресеарч Унит фор Аллергй анд Астҳма ат Луcиле Паcкард Чилдрен'с Ҳоспитал Станфорд анд Сеан Н. Паркер Cентер фор Аллергй анд Астҳма Ресеарч ат Станфорд Университй | Луcиле Паcкард Фоундатион фор Чилдренъс Ҳеалтҳ“. www.лпфч.орг. Қаралди: 2024-йил 15-апрел.
- ↑ Аденижи. „А Неw Коч ин Тоwн: Фоур Тҳингс то Ноте Абоут тҳе Пҳилантҳропй оф Америcа'с Ричест Wоман“ (эн-УС). Инсиде Пҳилантҳропй (2022-йил 31-октябр). Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ „НЙУ Лангоне Медиcал Cентер'с 2015 Мусcулоскелетал Балл“ (эн-УС). Ҳарлем Wорлд Магазине (2015-йил 5-ноябр). 2024-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ „НЙУ Лангоне реcеивес $75 миллион гифт фор неw Wест Палм Беач медиcал тоwер“ (эн-УС). Тҳе Палм Беач Пост. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ „Боард оф Трустеэс | Мемориал Слоан Кеттеринг Cанcер Cентер“ (эн). www.мскcc.орг. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ „Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт Элеcц Неw Трустеэс Жулиа Коч, Аэрин Лаудер, анд Адриэнне Аршт - Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт“. www.метмусеум.орг. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ „Оур Боард“ (эн-УС). Венетиан Ҳеритаге. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ МcФадден, Роберт Д.. „Давид Коч, Биллионаире Wҳо Фуэлед Ригҳт-Wинг Мовемент, Диэс ат 79 (Публишед 2019)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 23-август). Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
- ↑ „М.Ж. Коч“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Сун. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.