Juliana Pasha
Жулиана Паша (1980-йил 20-майда туғилган) — албаниялик хонанда. 2010-йилда у Буррел шаҳри мери томонидан шаҳарнинг „Фахрий фуқароси“ унвони билан тақдирланган. Ўша йили „Эуровисион“ қўшиқ танловида иштирок этганидан сўнг, Жулиана „Са э шите земрëн“ қўшиғи билан „Кëнга Магжике“ фестивалида ҳам биринчи ўринни қўлга киритган. Шунингдек, у „Тҳе Х Фаcтор Албаниа“нинг (Албания ва Косово талқини) илк мавсумида мураббий ва ҳакам сифатида фаолият юритган.
Жулиана Паша | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1980-йил 20-май |
| Жанрлар | Поп |
Эуровисион
2009-йил 27-декабрда Жулиана Паша Албаниянинг миллий саралаш танловида ғолиб чиқиб, мамлакат номидан „Эуровисион“ қўшиқ танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. У бундан аввал ҳам „Фестивали и Кëнгëс“нинг 2007 ва 2008-йилги мавсумларида қатнашган бўлиб, мос равишда „Қиэлли и ри“ ва Луиз Эжлли билан дуэт тарзида ижро этилган „Нжë жетë“ қўшиқлари билан учинчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган. „Эуровисион“да у финал босқичига йўл олган. Финалда Жулиана ўн бешинчи бўлиб саҳнага чиққан: ундан аввал маНга (Туркия), ундан кейин эса Ҳера Бжöрк (Исландия) чиқиш қилган. Якунда у 62 балл тўплаб, 25 иштирокчи орасида 16-ўринни эгаллаган. Ушбу баллар қаторига Шимолий Македония томонидан берилган максимал 12 балл ҳам кирган.
Шахсий ҳаёти
Жулиана Паша ўзининг Худога ишонишини ва „бу ерда Унинг ёрдами туфайли эканига“ ишонишини таъкидлаган[1]. Шунингдек, у Албанияда мавжуд қон қасоси анъанасини бартараф этишга бағишланган „Ҳанна Прожеcт“ лойиҳасида фаол иштирок этган[2].
Мукофотлар
| Йил | Номзод / иш | Мукофот | Натижа |
|---|---|---|---|
| 2005 | "Ти Уне" | Çэск Задежа Мукофоти | Ғолиб бўлган |
| 2008 | "1000 Арсе" | Танқидчилар мукофоти | Ғолиб бўлган |
| 2010 | "Са э шите земрен (фт. Луиз Эжлли)" | Биринчи даражали мукофот | Ғолиб бўлган |
| 2012 | "Диамант" | Энг яхши вокла ижроси | Ғолиб бўлган |
| Учунчи даражали мукофот | Ғолиб бўлган | ||
| 2015 | "Вуллкан" | Энг яхши вокла ижроси | Ғолиб бўлган |
| Учунчи даражали мукофот | Ғолиб бўлган |
Култ Аwард
| Йил | Номзод / иш | Мукофот | Натижа |
|---|---|---|---|
| 2016 | "Вуллкан" | Йилнинг энг яхши қўшиғи | Номзодликка қўйилган |
Манбалар
- ↑ „Осло 2010 Ливе: пресс cонференcе cовераге дай сих!“. эсcдаилй.cом. 2010-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-май.
- ↑ Фрøйснес, Астрид „Албаниас МГП-финалист актив и кампен мот блодҳевн“ (но). Нореа Медиэмисжон (2010-йил 26-май). 2010-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-май.