Julie Zahra
Жулиэ Анн Заҳра (1982-йилда Малтада туғилган[1]) — малталик сиёсатчи ва хонанда. У 2004-йил май ойида Истанбул шаҳрида ўтказилган „Эуровисион–2004“ танловида Малта номидан иштирок этган. Заҳра „Жулиэ & Лудwиг“ дуэти таркибида ижро этилган „Он Агаин… Офф Агаин“ қўшиғи билан финал босқичига йўлланма олиб, 36 давлат орасида 12-ўринни эгаллаган. Заҳра, шунингдек, Малта номидан „Эуровисион–2015“ танловида натижаларни эълон қилувчи вакил вазифасини бажарган[2].
| Жулиэ Заҳра | |
|---|---|
|
Жулиэ Заҳра 2013-йилда | |
| Таваллуди |
1982 (ёши 43–44) Малта |
Мусиқий карераси
Заҳра классик вокал бўйича таълим олган бўлиб, ёшлигидан мусиқа билан шуғулланган. У кўплаб маҳаллий ва халқаро фестивалларда, телевизион драмаларда, мусиқий видеоларда ҳамда театр саҳналарида иштирок этган. Кейинчалик хонандалик фаолиятини ривожлантириш ва классик вокал бўйича таълимини давом эттириш мақсадида Буюк Британияга кўчиб ўтган. У Тринитй Гуилдҳаллда мусиқа йўналиши бўйича диплом олган.
Буюк Британияда Заҳра Неwcастле Cоллегенинг Перформанcе Аcадемй бўлимида дарс берган. Шунингдек, Алл Саинц Cоллегеда бир йилдан ортиқ вақт давомида мусиқа ва вокал фанларидан сабоқ берган. Бундан ташқари, у Стагеcоач театр мактабларида вокал ўқитувчиси сифатида фаолият юритган ҳамда Буcкингҳамшире ва Шимолий Лондондаги мактабларда маҳорат дарслари ўтказган[3][4].
2012-йилда Заҳра „Но Оне ин Ҳеавен“ номли синглини чиқарган[5].
Кейинчалик Заҳра Малтага қайтиб келган. У ерда турли мактаблар ва саҳна санъати йўналишидаги таълим муассасаларида мусиқа фанидан дарс бериб келмоқда.
Шахсий ҳаёти
2017-йилга келиб, Заҳра Нина Маэ исмли қиз фарзанднинг онасига айланган[6].
Сиёсий карераси
2021-йилда Заҳранинг Миллий партиясидан номзод сифатида сайловларда иштирок этиши тасдиқланган.
У 2022-йилги Малта умумий сайловларида гендер квотаси механизми орқали 8-сайлов округидан парламент аъзолигига сайланган. Ҳозирда у Малта парламенти депутати сифатида фаолият юритмоқда[7][8][9].
Манбалар
- ↑ Балтзер, Миккел „Артисц Ж - Глобал Мусиc“. глобалмусиcсонгcонтест.cом (2013). 2016-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-ноябр.
- ↑ Симон Барcлай. Эуровисион Сонг Cонтест - Тҳе Cомплете & Индепендент Гуиде 2010. Симон Барcлай, 2010 — 120-бет. ИСБН 978-1-4457-8415-1. Қаралди: 2011-йил 13-феврал.
- ↑ „МалтаМедиа.cом“. малтамедиаонлине.cом. МалтаМедиа Онлине Нетwорк (2009-йил 1-август). 2013-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-ноябр.
- ↑ „Стагеcоач Бедфорд | Меэт оур теачерс“. стагеcоач.cо.ук (2013). 2012-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-ноябр.
- ↑ „Жулиэ Заҳра Релеасес неw сингле – 'Но оне ин Ҳеавен'“. Тҳе Малта Индепендент. Индепендент Онлине (2009-йил 13-июл). Қаралди: 2013-йил 7-ноябр.
- ↑ „Жулиэ Заҳра ЭП релеасе 18/11/13“. мусиcалидентитй.cо.ук (2013). 2013-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-ноябр.
- ↑ Диаcоно, Тим „Формер Эуровисион Сингер Жулиэ Заҳра То Cонтест Элеcтион Wитҳ Натионалист Партй“ (эн-ГБ). Ловин Малта (2021-йил 18-март). Қаралди: 2022-йил 8-март.
- ↑ „ПН cандидате ургес Моунт Cармел CЕО то инвите жоурналисц инто ментал ҳеалтҳ ҳоспитал“ (эн). МалтаТодай.cом.мт. Қаралди: 2022-йил 8-март.
- ↑ Велла, Саша „Жулиэ Заҳра Демандс Малтесе Медиа Гивен Регулар Аccесс То Моунт Cармел То 'Верифй Алл Cлаимс'“ (эн-ГБ). Ловин Малта (2022-йил 14-феврал). Қаралди: 2022-йил 8-март.
Ҳаволалар
„Жулиэ Заҳра Оффиcиал Паге - Биограпҳй“. жулиэзаҳра.cо.ук. 2013-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган.