Википедияда исми Жума ва фамилияси Ҳамидов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Жума Ҳамидович Ҳамидов (1931-йил 15-январ, Хатирчи тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Тошкент педагогика институтини тугатган (1959). 1959-йилдан Кармана туманидаги 3-мактабда, 1963—2000-йилларда Навоий шаҳридаги 5-мактабда география фани ўқитувчиси. Дарсда муаммоли дарс, саёҳат дарслари усулларидан унумли фойдаланган.