Жума масжид — жума кунлари кенг жамоа намоз ўқийдиган катта масжид. Меъморий тузилиши Жоме масжидга нисбатан кичик ва оддийроқ. Жума масжидлар ҳар бир шаҳарда бир ёки бир нечта бўлиб, уларни қуриш ва безашда даврнинг машҳур меъморлари, наққошлари сафарбар қилинган, шунинг учун ҳам кўпгина Жума масжидлар халқ меъморлиги ва амалий безак санъатининг намунаси сифатида муҳофаза қилинади. Ўзбекистонда айниқса Хивадаги Жума масжид машҳур.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил