Шемаха Жума масжиди (озарбайжонча: Şамахı Cüмə Мəсcиди) – Озарбайжоннинг Шемаха шаҳрида жойлашган масжид.

Масжид
Шемаха Жума масжиди
озарбайжонча: Şамахı Cüмə Мəсcиди
Мамлакат  Озарбайжон
Шаҳар Шемаха
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Ширвон-Абшерон меъморчилик мактаби
Лойиҳа муаллифи Абу-Муслим
Меъмор Григорий Гагаин
Жóзеф Плоśко
Зивербей Аҳмадбеёв
Бинокорлик 743—744—2009
Сўнги имом Ҳожи Михаил Гадимов
Мақоми миллий аҳамиятга эга давлат тарихий-меъморий ёдгорлиги
Умумий майдони 1 га
Ўлчами 46х28 м
Гумбазлар сони 4
Гумбазлар сони 4
Миноралар сони 6
Миноралар сони 6
Ҳолати амалдаги

Яратилиш тарихи

Тбилисидан ташриф буюрган Қожарлар сулоласи шаҳзодаси Шоҳгулу бошчилигидаги геологик комиссия олиб борган тадқиқотларига таянган ҳолда масжиднинг қурилган санасини 743—744-йиллар деб олиш мумкин. Бу сана Жума масжидининг жабҳасида араб ёзуви билан битилган бўлиб, ислом тақвими бўйича 126-йилга тўғри келади[1]. Айнан шу даврда Озарбайжон ҳудудида янги диний бинолар – масжидлар қурилиши бошланади. Қадимги ислом меъморчилик ёдгорликларининг тарихий кўриниши арабларнинг Озарбайжон ҳудудида ислом динини тарғиб қилиши билан боғлиқ эди. Шемаха Жума масжиди 734-йилда қурилган Дарбанд Жума масжидидан кейинги Кавказдаги илк масжид ҳисобланади.

Масжиднинг қурилиш санаси халифаликнинг Кавказ ва Доғистондаги ноиби, Умавийлар халифаси Валил И нинг укаси (705—715) араб қўмондони Маслам ибн Абдулмалик ҳукмронлик қилган йилларга тўғри келади. Шу йилларда араб ҳокимлари бой маданий меросга эга бу қадимий шаҳарнинг минораларини мустаҳкамлаб, унинг ҳудудида янги иншоотлар қуришга киришадилар. Улар, шу жумладан, Шемахага ҳам катта аҳамият беришган, бунинг натижасини Жума масжидининг ўзига хос меъморий кўринишидан ҳам билиш мумкин.

Қайта қурилиши

Панорамик тунги кўриниши

Жума масжидининг жанглар ва зилзилалар пайтидаги жиддий бузилиши ва вайрон қилиниши масжид биносини қайта тиклашга сабаб бўлган. Салжуқийлар даври йилномачиси Имодуддин Исфаҳонийнинг маълумотларига кўра, 1123-йилдан бошлаб Ширвоншоҳ ҳукмдорлари грузинлар босқинидан ҳимояланиш учун Салжуқий султони Маҳмудга (1118—1131) мурожаат қилганлар. Маълумотларга кўра, ўша пайтда Шемахада „босқинчилар масжидни бузиб, минорани йиқитишган ва шаҳарни талон-тарож қилишган“.

Масжиднинг ички қисми

Жума масжидининг қурилиш ишлари ХИИ аср охирларида бошланади. Кейинчалик бинонинг турли босқинлар давомида кўрган зарарлари қопланади, Манучеҳр ИИИ даврида Ширвоншоҳ ҳокимияти янада кучайиб, кўплаб янги иншоотлар қуриб битказилади, шунингдек, шаҳар деворлари мустаҳкамланади. Тарихчи-археолог олимлар томонидан берилган манбалар ва қурилишга оид китобларга таянган ҳолда „Буюк хоқон“ атамасининг ўзи ҳам Манучеҳр ИИИ нинг тарихда қанчалар буюк ҳукмдор бўлганлигидан далолат беради. Асли шемахалик таниқли форс шоири Хоқоний Ширвоний „унинг ҳумкронлигидаги шаҳар шон-шуҳрати Бухорога ҳам соя солган“, деб ёзган эди. 1970-йилда масжид ҳудудида олиб борилган археологик қазишмалар ўша даврга оид жиддий қурилиш ва меъморий ўзгаришларни тасдиқлайди. Археологик қазишмалар давомида жуда кўп мадраса, ҳужра ва қабрлар топилган.

Эски масжид биносининг ташқи устунлари

Масжиднинг иккинчи қурилиши ХВИИ аср – Сафавийлар сулоласи даврига тўғри келади. 1656-йилда Шемахага ташриф буюрган турк олими ва саёҳатчиси Авлиё Чалабий Жума масжиди шаҳарнинг энг йирик диний иншооти эканлигини айтган. Чалабий ўз асарида Сафавийлар даврида Жума масжидининг айрим таркибий ўзгаришлари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган[2].

1859-йилги зилзила натижасида бино катта зарар кўрганидан кейин, 1860-йилда вилоят меъмори Ҳожибобобеёв томонидан масжиднинг учинчи реконструксияси амалга оширилган. Ушбу реконструксия рус рассоми Григорий Гагариннинг қоралама тасвирлари асосида олиб борилган.

Тўртинчи реконструксия 1902-йилдаги энг кучли зилзиладан сўнг амалга оширилган. Ушбу зилзила натижасида Шемаханинг кўплаб бинолари вайрон бўлган ва шикастланган. Масжидни тўлиқ реконструксия қилиш учун эҳсонлар йиғилиб, махсус комиссия тузилган. Бинони реконструксия қилиш ўша даврнинг атоқли озарбайжон архитектори – шемахалик Зивербей Аҳмадбеёвга юклатилган. Архитекторнинг шартларидан бири масжиднинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш бўлган, лекин қўмита бунга рози бўлмаган, бу эса меъморнинг масжидни кейинги реконструксия ишларидан четлатилишига сабаб бўлган. Масжиднинг кейинги таъмирлаш ишларини давом эттириш учун архитектор Жóзеф Плоśкога таклиф берилади[3]. 1909-йилда Жóзеф Плоśко томонидан тақдим этилган лойиҳа масжиднинг фасадини ва ташқи кўринишини сезиларли даражада ўзгаришига сабаб бўлади. Лойиҳа масжиднинг эски қурилиш режасида кўрсатилган пойдевор ва тугалланмаган қурилиш ишларига асосланган ҳолда тузилади, бундан ташқари пойдевор устида тартиб билан ёнма-ён миноралар ва очиқ айвонлар, шунингдек, янги марказий гумбаз ҳам янги лойиҳадан ўрин олади. Бинони бундай режалаштириш усули илк маротаба ХВ асрда Табриз меъморчилик мактаби қурилишида қўлланган, шунингдек, Бокудаги Ширвоншоҳлар саройи ансамблининг меъморий хусусиятларини ҳам ўзида мужассам этган. Жóзеф Плоśко лойиҳаси асосида масжид қурилиши Д. Содиқбеёв зиммасига юклатилган, бироқ марказий гумбаз, ён миноралар, галерея, портал ва марказий зинапоя каби муҳим элементлар молиявий қийинчиликлар сабабли лойиҳадан олиб ташланган.

2009-йил декабр ойида Шемаха Жума масжидини қайта тиклаш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинган[4].

Дизайни ва қурилиш режаси

Масжид бош биносининг олд томондан кўриниши
Ён кўриниши

Жума масжиди мажмуаси ислом меъморчилигининг тарихий ёдгорликлари билан ўзаро алоқадорлиги туфайли ҳам ҳамиша Озарбайжоннинг маданий ва маҳаллий ёдгорликлари орасида ўзининг ҳажми ва силуэти билан ажралиб туради. Жума масжидининг сақланиб қолинган ягона эскизи 1847-йилда рус меъмори Г. Гагариндан олинган бўлиб, меъмор ўз эскизларида Озарбайжоннинг меъморий ёдгорликлари ва бошқа шаҳарларини акс эттирган. Айнан мана шу расмлар эски Жума масжидининг ташқи кўриниши ва ички безаклари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Масжиднинг ички қисмида кўплаб реконструксия ишлари олиб борилганига қарамай, бино ҳозиргача сақланиб қолинган. Г. Гагарин суратларида масжиднинг уч залли тузилиши, марказий ва унчалик катта бўлмаган, ён гумбазлар билан қопланган уч бўлимли ички қисмини кўриш мумкин. Қурилиш лойиҳасига кўра масжид тўртбурчак шаклда бўлиб, узунлиги 46 метр ва эни 28 метрни ташкил этган[5]. Масжиднинг ҳар бир қаватида алоҳида меҳроб ва кириш қисми мавжуд. Жума масжиди ана шундай услубда қурилганлиги туфайли ҳам уч залли масжид деб аталади. Бинонинг бундай лойиҳаланиши Дамашқда 708-йилда қурилган машҳур Умавийлар масжидини ёдга солади[6]. Шемахадаги Жума масжиди 1918-йилги ёнғин сабабли вайрон бўлган Агсудаги ВИИИ асрга оид Жума масжидига ҳам ўхшаб кетади. Гарчи масжиднинг ички безаклари ва ташқи қисмидаги айрим баъзи деталлари мутлақо янгиланган бўлса-да, тарихий ички қисми ҳамда пойдеворида ҳеч қандай ўзгаришлар амалга оширилмаганлиги билан ҳам юксак тарихий аҳамиятга эга. Археологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бинода кўплаб реконструксия ишлари амалга оширилганига қарамай, масжид лойиҳаси деярли ўзгармаган ва тарихий ҳолда сақланиб қолган.

Масжид ҳовлисидаги эски бинолар қолдиқлари

Масжиднинг архитектура тузилишидаги энг муҳим ўзгаришлар Жóзеф Плоśко лойиҳаси асосида амалга оширилган. Архитектор бинони лойиҳалаш ишларида ўша даврнинг ислом меъморчилиги анъаналари тамойилларига асосланган ҳолда унга Шарқ меъморчилиги элементларини ҳам қўшган. Жума масжидининг қурилиш лойиҳаси Жóзеф Плоśко талқинида динамик мазмун ва ўзига хос манзара билан тўлдирилиши керак бўлган. Масжидда бир хил ўлчамдаги учта зал қуриш учун меъмор ўзига хос бадиий ифодага эга бўлган ноанъанавий қурилишни ўйлаб топган. Композициянинг аҳамиятини кучайтириш мақсадида марказий гумбазни суяб турувчи баланд кўп ойнали хона қурилган. Унинг атрофида турли безаклар билан ишлов берилган 4 та минора бўлиши керак бўлган. Шунингдек, лойиҳадан турли нақшли безаклар, дераза рамкалари ва декоратив устунлар ҳам ўрин олиши назарда тутилган.

Манбалар

  1. ↑ Фатуллаев. С. С.. Джума-мечет в Шемахе. – Баку:Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес оф тҳе Азербаижан ССР, 1973.
  2. ↑ Эвлия Челеби. Боок оф травелс. „Сеяҳетнаме“. Земли Закавказя и сопределних областей Малой Азии и Ирана. Глава ВИИ. – Мосcоw, Наука, 1983
  3. ↑ Фатуллаэв-Фигаров Ш.. Юзеф Плошко. Общэство „Полония-Азербайджан“.
  4. ↑ „Азəрбайcан Президенти Şамахı şəҳəриндəки Cüмə мəсcидинин бəрпасı илə əлақəдар тəдбирлəр ҳаққıнда сəрəнcам вериб“. Тренд.аз. 2016-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-ноябр.
  5. ↑ Фатуллаев С. С.. Градостроителство и архитектура Азербайджана ХИХ – нач. ХХ веков. – Л:1986.
  6. ↑ „Салимова А.Т, Аз. ГУСиА. Влияниэ христианства на архитектуру Азербайджана.“. 2002-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-октябр.