Эй, имон келтирганлар, қачонки, жума кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари ҳаракатга тушингизлар ва савдо-сотиқни тарк қилингизлар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир.
Малайзиядаги университетда Жума намози

Жума намози (арабча: صَلَاة ٱلْجُمُعَة‎‎, Ṣалāт ал-Жумуʿаҳ) — мусулмонларнинг умумий намози. Жума куни масжидларда пешин намози вақтида ўқилади. Жума намози эркин, вояга етган эркакларга фарздир. Жума намози икки ракат фарз бўлиб, ундан олдин ва кейин тўрт ракат суннат ўқилади. Илк ва охирги суннатлар пешин намозининг суннатлари каби ўқилади. Имомга иқтидо қилиб ўқиладиган икки ракат фарз эса, бомдод намозининг фарзи каби ўқилади. Аёллар, болалар ва жисмоний заиф кишилар учун жума намози шарт эмас. Айрим замонавий ҳанафий илоҳиёцҳунослари кекса аёлларнинг жамоавий намозга боришини номақбул деб ҳисоблайдилар. Мусулмонларга жума намозини узрсиз сабабсиз тарк этиш тақиқланган. Табиий офатлар (қаттиқ аёз, қор кўчкиси хавфи, кучли ёмғир ва ҳоказо) юз берганда жума намози ихтиёрий ҳолга келади. Намоздан олдин мусулмон тўлиқ таҳорат олиб, тирноқларини кесиб, тоза, байрамона кийим кийиши тавсия этилади. Бундан ташқари, мушк сепиш тавсия этилади. Масжидга киришдан олдин саримсоқ, пиёз ва бошқа ўткир ҳидли егуликларни истеъмол қилиш тақиқланади. Намоздан олдин иккинчи азон айтилади ва хутба ўқилади. Хутба икки қисмдан иборат. Хутбанинг бу қисмлари орасида имомнинг қисқа вақт ўтириши мақсадга мувофиқдир. Хутбадан кейин намозхонлар имомдан кейин икки ракат намоз ўқийдилар. Жума намозининг ўқилиши пешин намозини ўқишдан халос қилади. Масжидга кечикиб келиш мумкин эмас. Энг охирги келган киши бошқа диндорларни босиб ўтмаслиги, қатор ораларида юрмаслиги ва бошқаларни безовта қилиб, олдинги қаторлардан жой олишга ҳаракат қилмаслиги керак. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан бир пайтда гаплашиб, бошқа одамларни чалғитиб бўлмайди.[1].

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2017-05-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-05-29

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия