Жумадулла Раметов (1955-йил 24-ноябр, Туркистон) — ўзбек, совет театр ва кино актёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист (1999).

Жумадулла Раметов
Файл:Жумадулла Раметов.жпг
Таваллуди
Жумадулла Раметов Бобохонович

1955-йил 24-ноябр (1955-11-24) (70 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1983-йилдан 2015-йилгача
Онаси Сарвара Раметова
Турмуш ўртоғи Саида Раметова
Болалари Улуғбек Раметов
Азиз Раметов
Мукофотлари

Ҳаёти

Жумадулла Раметов Бобохонович 1955-йил 24-ноябрда таваллуд топган[1][2]. 1974-йилда ўрта мактабни тугатиб. Тошкент санъат институтига ўқишга киради ва 1981-йилда у ердаги таҳсилини тугатади[3]. 1983-йилдан Ўзбек миллий академик драма театри актёри сифатида ўз фаолиятини бошлаган[4].

Оиласи

Жумадулла Раметовнинг онасини исми Сарвара Раметова. У ўзи актёр бўлишига қарамасдан ҳеч қачон актрисага уйланмасиги айтган[5]. Лекин талабалик пайти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова билан учрашади ва у билан 1981-йилда турмуш қуради. Уларнинг 2 ўғли бўлиб[6], тўнғич ўғли Улуғбек Раметов, иккинчи ўгли 1988-йилда туғилган Азиз Раметов[7] ва у ҳозирда актёр сифатида фаолият кўрсатади[3]. 2020-йилда у алзҳеимер касаллигига чалинган[8] ва 2022-йилга келиб касаллик кучайиб, хотирасини йўқотган[4]. Ҳозирда шифохонада даволанмоқда[9].

Фаолияти

Жумадулла Раметов театр саҳнасида турли хил ролларни ижро этган. Масалан, „Келинлар қўзғалони“ спектаклида созанда, „Аршин мол-олан“ спектаклида Асқар, „Ҳужжатли аҳмоқ“ спектаклида судя, „Майсаранинг иши“ спектаклида доирачи созанда, „Қайтар дунё“ спектаклида Тоҳир, „Бухорои-шариф“ спектаклида қори, „Тоға ва жиянлар“ спектаклида Трест бошлиғи, „Сеҳрли ҳасса“ спектаклида қорбобо, „Ёзилмаган мактаб“ спектаклида генерал, “Ҳаёт барибир гўзал” спектаклида Аҳмад қора, “Отасининг қизи” спектаклида Иззат Атакулович, “Аяжонларим” спектаклида Ашуралиев, “Фаррош кампирнинг туши” спектаклида Баҳром каби образларни гавдалантирган[4].

Бундан ташқари „Осмондаги болалар“, „Тундан тонггача“, „Жасур“, „Замонавий совчилар“ ва бошқа кинофилмлардаги роллари билан кенг оммага машҳур бўлган. Унинг кинофилмлардаги илк роли 1984-йилги „Дневник, письмо и первоклассница“ ҳисобланади[3].

Суратга тушган филмлари
Йил Номи Образ Изоҳ
1984 Кундалик, мактуб ва Умида Умиднинг отаси
1986 Поезд со станции детства
1994 Сўнги ўқ
1997 Яратганга шукур
2001 Ойижон
2002 Ўртоқ Бойкенжаев Партия ходими
Cинедиcтум меланколик, „Темпераментлар“ новелласида
Осмондаги болалар Ҳамдамнинг отаси
2004 Осмондаги болалар 2 Ҳамдамнинг отаси
Муҳаббат синовлари 2 Эпизод
2005 Занжир
2006 Хўжа Насриддин: Ўйин бошланди
Ҳақиқий эркаклар ови Чойхоначи Эпизод
Осмон яқин Алишер, ички ишлар нозири
Ватан
2007 Чавандоз
Кичкина одамлар Содиқнинг таниши
Йўқолган одам Эпизод
Афюн гирдоби автомобил устаси
2008 Сиви Русланнинг отаси Бош рол
Ўйин
Ой остидаги ҳовли Эпизод
2009 Таҳдид Эпизод
Сўнги лаҳза
Уйланиш
2010 Таъзиядаги тўй
Тундан тонгача Равшан ака, Умиджонни отаси Бош рол[10]
2011 Замонавий совчилар Шавкат
Учрашув
Сўнги қўнғироқ Жамиланинг отаси
Ҳи-Фи болакай Ички ишлар нозири
Учар отлар Подшоҳ
Жасур Насруллонинг отаси
Ҳақиқат куни Қўшни
Омадли йигитлар
2012 Қудажонлар Продюсер
Сардор 3: Муқаддас бурч
Чунки бу севги
Кутилмаган қўнғироқ!
Хиёнат
Қовун
Тундан тонггача 2
2013 Бекатдаги одам
Муғомбир куёвлар Куйматхоннинг эри
Ҳасан ибн Ҳусан
Туташ тақдирлар Сериал
Пайшанбадан пайшанбагача
Хазина операцияси
Менинг дўстим жин Лайлонинг отаси
Жаноб ҳот-догчи
Ижарачилар
2014 Учар қиз [11]
Салом Наташа Собир, Умиднинг отаси
Дилор, Дилор... Дил ва ор ҳайдовчи
2015 Қилмиш қидирмиш
2016 Хазонрезги [12]
Сени севдим
Яраланган қалб
2017 Кулба
Ҳеч ким билмасин-а
Супер команда
Арслон изидан
2018 Асал ойи [13]

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Дарё.уз. „Инстаграм: Жасур Умиров уйланмоқда, Жумадулла Раметовнинг туғилган куни нишонланди, “Афандининг қизлари” тугатилди“ (2022-йил 24-ноябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  2. ↑ „ДЖУМАДУЛЛА РАМЕТОВ“ (русча). Қаралди: 10-июл 2024-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Репост.уз. „Джумадулла Раметов – биография, фото, болезнь“ (русча) (2022-йил 22-август). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Нозима Назирова. „Актёр Жумадулла Раметов алсгеймер хасталигига чалинди“. Қалампир.уз (2022-йил 21-июн). Қаралди: 10-июл 2024-йил.
  5. ↑ Дарё.уз. „Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)“ (2023-йил 22-сентябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  6. ↑ Дарё.уз. „Жумадулла Раметов ва Саида Раметовалар турмуш қурганининг 40 йиллик юбилейини нишонлади (видео)“ (2020-йил 15-декабр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  7. ↑ Дарё.уз. „“Қарамликдан қутилиб, ҳаётни ўзгартираман” — лифтда туғилган, режиссорлик қилгани учун қамалган ва “Арслон изидан” сабаб бор будидан айрилган Азиз Раметов 35 ёшда (фото, видео)“ (2023-йил 13-июн). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  8. ↑ Дарё.уз. „“Дадам аёлини онаси деб ўйлаяпти” — Азиз Раметов отасининг Алсгеймер касаллигига чалингани ва хотирасини йўқотаётгани ҳақида“ (2022-йил 1-июл). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  9. ↑ Дарё.уз. „Инстаграм: Отасига автомобил совға қилган Ситора Фармонова, ойига 6 минг доллар харажат қиладиган Феруза Норматова, клиникага ётқизилган Жумадулла Раметов“ (2023-йил 8-октябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  10. ↑ Дарё.уз. „Жаҳонгир Хўжаев “Тундан тонггача” филми воқеасидан рухсациз фойдалангани учун Жаҳонгир Аҳмедовдан узр сўради (видео)“ (2021-йил 13-сентябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  11. ↑ Дарё.уз. „“Жаноб ҳеч ким”, “Ҳай-ҳай қизалоқ” ва Асал Шодиева иштирокидаги бошқа муваффақиятли филмлар (видео)“ (2023-йил 7-апрел). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  12. ↑ Дарё.уз. „Зулфиқор Мусоқовнинг “Хазонрезги” филми премераси куни ма’лум бўлди“ (2016-йил 2-март). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  13. ↑ Дарё.уз. „“Асал ойи” филмининг премераси бўлиб ўтди (фото ва видео)“ (2018-йил 19-феврал). Қаралди: 2024-йил 10-июл.

Ҳаволалар